• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сардоба иши»да айбдор деб топилган 17 кишига суд ҳукми ўқилди

    Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида 10 май куни «Сардоба иши» бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда Олий суд.

    Маълум қилинишича, 2021 йил 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчилар:

    • М.Холматов («Ўзтемир йўлқурилишмонтаж» УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган),
    • С.Руднев («УзГИП» МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
    • С.Абдуназаров («Сирдарё сув қурилиш инвест» ДУК раҳбари лавозимида ишлаган),
    • Б.Асадов («To‘palang hdp irrigation systems» (собиқ «Тўпаланг Шеробод» ШК) УК раҳбари лавозимида ишлаган),
    • Л.Тожиддинов («To‘palang hdp irrigation systems» (собиқ «Тўпаланг Шеробод» ШК) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
    • К.Рўзиев («To‘palang hdp water construction» (собиқ «Резаксой сув қурилиш») УК директори лавозимида ишлаган),
    • Шукуров («To‘palang hdp water construction» (собиқ «Резаксой сув қурилиш») УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
    • Каттабеков («Омад дубль» МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган),
    • Ў.Хамраев («Омад дубль» МЧЖ бош муҳандиси лавозимида ишлаган),
    • Ш.Мамиров («Омад дубль» МЧЖ ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
    • С.Муродулоев («Сариосиё қурилиш» МЧЖ директори лавозимида ишлаган),
    • Муродуллаев («Сариосиё қурилиш» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган),
    • Ф.Махмудов («Транс сервис комплекс» МЧЖ директори лавозимида ишлаган),
    • З.Жабборов («Транс сервис комплекс» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган),
    • Ш.Кучкаров (Сув хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган),
    • Ф.Данабоев («Сардоба» сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва
    • С.Каххоров («Сардоба» сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бош муҳандиси лавозимида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
    Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлгани сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилди.

    Мавзуга доир: Отабек Сатторийга 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

    Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

    М.Холматов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    С.Руднев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

    С.Абдуназаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

    Б.Асадов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

    Л.Тожиддинов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

    К.Рўзиев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97 540 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

    А.Шукуров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

    И.Каттабеков Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.

    Ў.Хамраев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

    Ш.Мамиров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

    С.Муродулоев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

    Мавзуга доир: 

    • «Тирик қолсам бораман, бўлмаса рози бўл». Сардоба тошқинига биринчилардан бўлиб юзма-юз келган Давлат ҳикояси
    • «Душманимга ҳам раво кўрмайман!..» Сардоба фалокати сабаб дарбадарликни бошдан кечирган ва 1 майни эслашни хоҳламайдиган Ойсафар ҳикояси
    • Қутқарилмаган ногиронлар, туғилган кунида ерга қўйилган аёл, қўш тобутда кетган қўша қариганлар. Сардоба тошқини қурбонлари хотирасига
    • «Бир кунда беш марта ўлиб-тирилдим». Сардоба тошқинида қабристондаги ўғилларини қутқараман деб сувда оқиб кетган Муҳаммадали ҳикояси
    • «Сардобаданлигимизни айтсак, таксичилар пул олмасди». Тошқиндан омон қолган Қуръон ва Зироат Мирзиёеванинг рўмоли ҳақида Ўсаровлар ҳикояси
    • «Синфдош қизларнинг бари Шукрона бўлмаса эди ҳали». Тақдирига Сардоба сув тошқини таъсир кўрсатган чақалоқлар
    • «Ўртоқ капитан, қўлимни қўйиб юборманг». Сардоба тошқинида ҳалок бўлган, бедарак кетган ва омон қолган уч гвардиячи тарихи
    Бундан аввал ФВВ вакили Сардоба сув омборида юз берган фалокатнинг асосий сабабларини санаб ўтгани, Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиб кетган 800 метрлик қисмини таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи якунлангани ҳамда Сардоба сув омборини қуриш учун ажратилган бюджет маблағларининг қанчалик қонуний сарфлангани юзасидан тергов ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди.

    10.05.2021, 19:13   Изоҳ (0)   135453
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда нақд пул ечиб олиш ва хорижий валюта сотиб олишни оширди

    10.05.2021, 19:11

    Франция Лувр музейида Ўзбекистон кўргазмасини ташкиллаштиришда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

    10.05.2021, 18:47

    «Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ўсимлик ёғи нархи арзонлашди, бироқ Тошкентда эмас» — ИТИМ

    10.05.2021, 18:11

    Отабек Сатторийга 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

    10.05.2021, 17:47

    Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати узайтирилди

    10.05.2021, 17:34

    Ўзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

    10.05.2021, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.