• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дракула қасрида вакцинация маркази очилди, Туркманистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам юборади, Германияда эмланганлар чекловлардан озод қилинди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 158 355 838 кишига етди. Ушбу кўрсаткич бўйича доимгидек АҚШ (32,7 миллион), Ҳиндистон (22,6 миллион), Бразилия (15,1 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Туркия (5 миллион) етакчилик қилмоқда. Глобал ўлимлар сони эса 3 293 719 кишини ташкил қилмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Германияда эмланган фуқаролар чекловлардан озод этилди

    COVID-19’га қарши вакцина олган Германия фуқаролари 9 май, якшанбадан бошлаб мамлакатда хавфсизлик чоралари сифатида амал қилиб келаётган кўп сонли чекловлардан озод этилди.

    Эмланганлар, шунингдек, коронавирусдан кейин соғайганлар энди ижтимоий алоқалар сони бўйича чекловга риоя қилиши шарт эмас, шунингдек, энди уларга комендантлик соати тааллуқли бўлмайди. Гўзаллик салонларида ва бошқа сервисларда улардан манфий жавобли ПЗР-тест бошқа талаб қилинмайди.

    Бундан ташқари, бу тоифадаги фуқаролар мамлакатга қайтиб келганидан кейин мажбурий карантинни ўташи керак бўлмайди (агар улар коронавирус мутациялари тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар бўлмаса).

    Аммо дўконларда, транспортда ва бошқа жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб қолади.

    Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида касалланганлар сони пасайиши туфайли, кўплаб федерал штатлар ҳукуматлари яқин ҳафталар ичида чекловларни юмшатишни кўриб чиқмоқда. Масалан, Германиядаги энг қатъий чекловлар жорий қилинган жойлардан бири — Баварияда 10 майдан ресторан, театр, кинотеатр ва пиво боғлари, 21 майдан эса меҳмонхоналар, кемпинглар ва дам олувчиларга ижарага бериш учун коттежлар очилади.

    Мавзуга доир: Меркель коронавирусга қарши курашда «туннел охирида ёруғлик» кўраётганини айтди

    Туркманистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам юборади

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 8 май куни ҳукуматга коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли Ҳиндистонга гуманитар ёрдам юборишни топширди. Юк нималардан иборат бўлиши ва у қанча муддатда юборилишига аниқлик киритилмади.

    Ҳиндистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият апрель ойида кескин ёмонлашди. 7 май куни бир кеча-кундузда мамлакатда 414 188 киши COVID-19’га чалинган эди, бу эса рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

    Бундан аввал Туркманистон Россия ва Афғонистонга ҳам тиббий гуманитар ёрдам юборган эди.

    Ҳукумат қайд этишича, Туркманистоннинг ўзини пандемия четлаб ўтган. Мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаган.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда COVID-19’га чалиниш бўйича янги рекорд ўрнатилди. Қозоғистон мамлакатга ёрдам юборади

    Руминия ҳукумати Дракула қасрида COVID-19’га қарши вакцинация марказини очди

    Трансилваниядаги Дракула қасрида коронавирусга қарши вакцинация маркази ташкил қилинди. Оқ халатларига вампирларга хос қозиқтиш тасвирлари туширилган тиббиёт ходимлари Мунтения ва Трансвилвания чегарасида жойлашган XIV асрга тааллуқли Бран қасрига ташриф буюрувчиларга Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланишни таклиф қилмоқда. Қасрда эмланганларнинг барчасига махсус «Бран қасрида эмланган одам дипломи» ва Ўрта асрга хос қийноқ асбоблари кўргазмасига бепул чипта берилади.

    Пандемия бошидан буён Руминияда бир миллиондан ошиқроқ одам коронавирусга чалинган, қарийб 29 минг одам вафот этган.

    Мамлакат ҳукуматининг маълум қилишича, сентябргача 10 миллион кишини эмлаш режалаштирилмоқда, аммо руминияликларнинг деярли ярми эмланмоқчи эмас, шу тариқа Руминия Европа мамлакатлари орасида вакциналарга қарши шубҳали кайфият энг кучли бўлганларидан бири бўлиб турибди.

    Мавзуга доир: Руминия соғлиқни сақлаш вазири тиббий ниқоб тақмагани сабабли жаримага тортилди

    10.05.2021, 17:10   Изоҳ (0)   38671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Миям шундай ишлайди». Илон Маск ўзида Аспергер синдроми борлигини тан олди

    10.05.2021, 14:57

    Шотландиядаги парламент сайловларида мустақиллик тарафдорлари кўпчилик овозни қўлга киритди. Улар Буюк Британиядан ажралиб чиқиш бўйича референдум ўтказишни режала...

    10.05.2021, 14:09

    Чехия Врбетицедаги портлашлар учун Россиядан 47 млн доллар товон пули талаб қилмоқчи

    10.05.2021, 13:39

    Афғонистонда автобус портлаши оқибатида 15 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Қизлар мактабидаги портлаш қурбонлари сони эса 68 кишига етди

    10.05.2021, 13:08

    WSJ: АҚШ Афғонистондан олиб кетадиган қўшинларини Ўзбекистон ёки Тожикистонга жойлаштириши мумкин

    10.05.2021, 11:17

    Саудия Арабистони «махсус шартлар» асосида Ҳаж сафарларини амалга оширишга рухсат беради

    10.05.2021, 10:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.