Дунё ва Ўзбекистонда 7 май куни кадрга муҳрланган қизиқарли суратларни намойиш қиламиз.

Лондонда ғозча илк бор сувга сакраяпти.

Фото: Getty Images

Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган ҳарбий ансамбл, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари иштирокчилари Tashkent City’га кириб келмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ҳиндистондаги крематорийда ёқилаётган коронавирус қурбонлари жасадлари. Мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 21 миллионга етди.

Фото: Getty Images

Нью-Йоркда яшовчи жуфтлик баҳорги об-ҳавода қайиқда сайр қиляпти.

Фото: Getty Images

Қўйлиқ ерусти метроси бекатларидан бирида кетаётган ҳарбий бош кийимдаги йўловчи болакай.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Исроилликлар томонидан Қуддус шарқидаги Шайх Жарроҳ ҳудудидан фаластинликларнинг мажбурий чиқарилиши сабаб бошланган тўқнашувлар давом этмоқда.

Фото: EPA

Варшавада ўт ўчирувчилар турар жой биноси деразасида ҳайвонот боғидан қочиб кетган товусни ушлади.

Фото: EPA

Қўйлиқ ерусти метро линиясининг қолган қисмларини қуриш ишлари давом этмоқда. Суратда ушбу метро устунларининг остида жойлашган «Қўйлиқ ота» жоме масжиди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Буюк Британиядаги Корфе қалъаси харобалари ортидан тиниқ осмонда кўтарилаётган Сомон йўли галактикасининг маркази.

Фото: Alamy Live News

Шотландиядаги парламент сайловлари тугагандан сўнг Emirates Arena’да овозларни ҳисоблаш жараёни.

Фото: Getty Images

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги «Гултепа» масжидида бомдод намози ўқилмоқда. ХХ асрга тааллуқли ушбу масжид давлат муҳофазасига олинган. Меъморий ёдгорликка ёндош қисмда янги масжид қурилмоқда. Намозхонларнинг аксари масжидга велосипедда қатнайди.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Ватиканда Швейцария гвардиясининг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Испания пойтахти Мадридда Колумбиядаги полиция зўравонлигига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Колумбияда одамлар президент таклиф қилган солиқ ислоҳотига қарши кўчаларга чиқди. Полиция билан тўқнашув пайтида намойишчилардан 19 киши ҳалок бўлди.

Фото: Getty Images

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун марҳумнинг хонадонига ташриф буюрди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Москвада 9 май куни бўлиб ўтадиган ҳарбий параднинг асосий репетицияси бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Гондураслик муҳожирлар — беш ёшли Ками ва унинг аммаси Мариана Мексика ва АҚШ чегарасидаги вақтинчалик лагерда.

Фото: Reuters

Сальвадорда Аскарлар куни нишонланади. Ушбу кунда Қуролли Кучлар сафига 194 нафар аёл қўшилди.

Фото: Getty Images

Туркиянинг Ван кўлида балиқ овлаётган чағалайлар.

Фото: Getty Images

Францияда балиқчи қайиқлар бурғилаш кемаси Aeolus’ни 62 та шамол элект станцияси ўрнатилишига қарши норозилик сифатида ўраб турибди.

Фото: AFP

Туркиянинг ягона аёл аэробатик учувчиси 30 ёшли Семин Ўзтурк Шенер ва унинг турмуш ўртоғи саккиз ойлик ўғли Парсни ўйинчоқ самолётда сайр қилдиряпти.

Фото: Getty Images

Қорамол чорвачилиги билан шуғулланадиган Солиҳ Фараҳ оиласи билан Суриянинг Ал-Ҳайжана қишлоғидаги фермасида суратга тушмоқда. Пойтахт Дамашқ атрофидаги қишлоқдан Ироқ чегарасигача чўзилган Бадия чўл ва дашт минтақаси бир пайтлар яйловларнинг унумли қисми бўлган. Аммо ўн йил давом этган ҳарбий можаро чорвачиликни асосий яйлов манбаларидан маҳрум қилиб, ҳудудни тақиқланган зонага айлантирди.

Фото: AFP

MetLife стадионида бўлиб ўтган оммавий учрашувда яқин одамини кутиб олаётган аёл.

Фото: Reuters

Ҳиндистондаги вермишель фабрикасида Рамазон ойининг охирги жумасида намоз ўқиётган аёл.

Фото: Shutterstock

Жиммакос Скотис Афина чеккасида салто қиляпти. Греция локдаун чекловларини юмшатиш билан ёзги туризмга тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: AP Photo

Вашингтонда қўшиқчи Эми Уайнхауснинг татуировкаси бандаж билан қопланган. У «Вакцина олинг — пиво ичинг» эмлаш тадбирида қатнашяпти.

Фото: EPA

Римдаги Жозе Моуриньо скутерда кетаётгани тасвирланган граффити. Рассом граффити чизишда Италиянинг «Рим таътиллари» фильмидаги кадрдан илҳомланган. Моуриньо келаси мавсумдан бошлаб «Рома» бош мураббийи лавозимини эгаллайди.

Фото: AP Photo

Нигериянинг Лагос шаҳридаги жамоат саройида болалар шахмат ўйнамоқда.

Фото: Reuters

Москванинг Қизил майдонида бўлиб ўтган Ғалаба куни ҳарбий парадининг умумий машғулотларида қатнашаётган аёл хизматчилар.

Фото: EPA

Эфиопиядаги Тигре можароси туфайли кўчирилган минглаб одамлар учун вақтинчалик бошпанага айланган Ҳаднет мактабида онасининг ёнида келаётган қизалоқлар.

Фото: AP Photo