Футбол бўйича Италия А Сериясининг 34-турида «Женоа» 2 май, якшанба куни «Лацио» майдонига сафар қилди.
Римда кечган баҳснинг биринчи бўлимида мезбонлар икки бор «Женоа» дарвозасини ишғол қилди. Хоакин Корреа 30-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқага келиб, Чиро Иммобиле 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди.
Иккинчи бўлим аввалида генуяликлар Адам Марушичнинг автоголи эвазига ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлганди. Аммо кейинги 10 дақиқа ичида «Лацио» яна 2 та гол урди. Голлар дастлабки гол муаллифи Хоакин Корреа ва Луис Альбертонинг ҳизобига ёзилди. Ўйин тугаши арафасида «Женоа» қатор ҳужумлар уюштирди, шулардан бирида Жанлука Скамакка пенальтини аниқ амалга оширди. 81-дақиқада эса ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўзининг кучли зарбаси билан Рим клуби дарвозабонини доғда қолдирган ҳолда ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа умумий ҳисобда 7 та гол урилган драматик беллашувда римликларнинг қўли баланд келди.
Ушбу ғалабадан кейин «Лацио»нинг очколари сони 64 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда. Ҳисобида 36 очко бўлган «Женоа» 13-поғонани банд этган.
А Серия
34-тур баҳси
2 май, якшанба
«Лацио» — «Женоа» 4:3
Голлар: 1:0 – 30 Корреа, 2:0 – 43, пенальти Иммобиле, 2:1 – 47, автогол Марушич, 3:1 – 48 Луис Альберто, 4:1 – 56 Корреа, 4:2 – 80, пенальти Скамакка, 4:3 – 81 Шомуродов.«Лацио»: Рейна, Лассари, Ҳудт, Раду, Марушич, Лейва (Каталди, 57), Луис Альберто (Парольо, 82), Милинкович-Савич (Акпа-Акпро, 82), Лулич (Фарес, 67), Корреа (Перейра, 83), Иммобиле.
«Женоа»: Перин, Гольданига, Масьелло, Бираски, Заппакоста (Кассата, 69), Зайц (Пьяца, 46), Радованович (Гильоне, 46), Стротман (Ровелла, 52), Бадель, Шомуродов, Дестро (Скамакка, 46).
Огоҳлантиришлар: Бираски (32), Радованович (42), Лейва (45), Масьелло (70), Каталди (79), Фарес (81), Кассата (90).
Изоҳ (0)