• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда ҳоким сифатида иш бошлаган биринчи прокурор: «Прокурорликка нисбатан ҳокимлик анча оғир ва машаққатли экан».

    Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида раҳбарлик қилаётган Шерали Санаев ҳокимлик вазифаси прокурорликка нисбатан анча оғир ва машаққатли эканлигини тан олди. Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ҳоким иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Шерали Санаев.

    Шерали Санаев.
    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев 29 апрель куни Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида вилоятда фаолият юритувчи журналист ва блогерлар билан мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берган. Туманда 2021 йилда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берган.

    Фото: «Дарё»

    Тадбирда сўз олган «Дарё» мухбири туман ҳокимига юзланиб, унинг прокуратура тизимидан ҳокимиятга ишга ўтганини, 2018 йил Қамаши тумани ҳокими сифатида иш бошлашидан аввал Тошкент вилоятининг Бекобод тумани прокурори лавозимида ишлаганини эслатиб, прокурор ва ҳокимлик — ҳар икки вазифанинг қай бири масъулиятлироқ, машаққатлироқ экани билан қизиққан.

    «Бу саволизга жавоб бериш жуда масъулиятли ва оғир. Бугунги кунда ҳар бир раҳбар қайси лавозимда бўлишидан қатъий назар, Президентмизнинг жамоаси ҳисобланамиз. Биз битта кемадамиз. Демакки, ким қандай вазифада бўлишидан қатъий назар, фаолияти, орттирган тажрибаси ва ватанпарварлиги ҳамда фидойилиги билан шахсий намуна кўрсатиши керак. Биз ҳам шунинг ҳаракатидамиз. Тўғрисини айтаман, Бекобод тумани прокурорлигидан Қамаши тумани ҳокими вазифасига ўтганимда жудаям қийналганман. Ўша пайтда ҳокимлик қай даражада оғирлигини билганман. Аммо туман аҳолиси қўллаб-қувватлагани менга куч берган ва имкон қадар вазифамни уддалашга уринганман», — деди Шерали Санаев.

    Фото: «Дарё»

    Миришкор тумани ҳокими Қашқадарёда яна 2 та туманга прокурор лавозимида ишлаётган раҳбарлар ҳоким сифатида тайинлангани унга куч берганини, «демакки, прокуратура тизимидан чиққан ҳоким сифатида бу тизим раҳбарларига ҳокимликни ишониб топширса бўлар экан, деган хулосани шакллантира олдим», деган хулосага келишига сабаб бўлганини таъкидлади.

    «Мендан кейин ҳам яна 2 та туманга прокурор лавозимида ишлаган раҳбарлар ҳоким сифатида тайинлангани менга куч берди ва прокуратура тизимидаги раҳбарларга ҳокимлик лавозимини ишониб топширса бўлар экан деган хулосага келинишига эришдик. Аммо тан олишим керак, прокурорликка нисбатан ҳокимлик жудаям оғир ва машаққатли экан», — деди Шерали Санаев.

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, Шерали Санаев Қашқадарёда прокурорликдан ҳокимликка эришган биринчи прокурор ҳисобланади. Ундан сўнг вилоятнинг Ғузор ҳамда Шаҳрисабз туманларига ҳам прокурор лавозимида фаолият юритувчи раҳбарлар ҳоким этиб тайинланган.

    Мавзуга доир: Улуғнор прокурори туман ҳокими этиб тайинланди

    30.04.2021, 08:10   Изоҳ (0)   24312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тирик қолсам бораман, бўлмаса рози бўл». Сардоба тошқинига биринчилардан бўлиб юзма-юз келган Давлат ҳикояси

    30.04.2021, 07:17

    Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

    30.04.2021, 07:09

    Ўзбекистон Россиядан коронавирусга қарши вакцина етказиб беришни кўпайтиришни сўради

    30.04.2021, 06:55

    Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсуновга ўринбосар тайинланди

    30.04.2021, 06:41

    Қўқон шаҳрида Ҳинд маданияти маркази иш бошлади

    30.04.2021, 06:12

    Тошкентдаги супермаркетнинг эҳсон қутисига 50 минг доллар ташлаб кетилгани маълум бўлди

    30.04.2021, 04:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.