Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Тайинловга қадар у Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 9 апрелида Бахтиёр Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди. шу йилнинг 15 мартида Хуррам Тешабоев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари – Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозимига тайинланганди.
Ундан аввал, 2020 йилнинг мартида Азиз Воитов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Изоҳ (0)