Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Ҳинд маданияти маркази ташкил этилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Қўқон давлат педагогика институти қошида очилган янги марказда ҳинд маданияти, санъати ва тарихига оид адабиётлар ҳамда экспонатлар ўрин олган.
Маданият марказининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Адити Валундж хоним, Баҳодир Лаъл Шастри номидаги ҳинд маданияти маркази директори Чандра Шекхар иштирок этган.
Тадбир давомида икки томонлама маданий алоқалар ривожлантирилиши ва Қўқон шаҳрида ёга студиялари очилиши маълум қилинган.
Шунингдек, Ўрда майдонида Халқаро рақс кунига бағишлаб ҳинд-ўзбек рақс ва концерт дастури намойиш этилган.
Изоҳ (0)