• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тирик қолсам бораман, бўлмаса рози бўл». Сардоба тошқинига биринчилардан бўлиб юзма-юз келган Давлат ҳикояси

    Бир йил аввал, 1 май куни Сирдарё вилояти нақафат ўз тарихида, балки бутун Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган фалокат — тўғон ёрилиши ва ундан кейинги тошқин балосига учраган эди. Сардоба сув омборидан тошиб чиққан сувнинг дастлабки вайронкор зарбасини, табиийки, Сардоба туманининг маҳалла ва қишлоқлари ўзига қабул қилган. Туманнинг «Қўрғонтепа» маҳалласида яшовчи Давлат Раҳмонов унга 5 ёшидан бери қулоғига қуйиб келинган сув балоси билан биринчилардан бўлиб юзма-юз келган инсон.

    Давлат Раҳмонов.

    Давлат Раҳмонов.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Озодов

    Биз Давлат акани тасодифан топдик. Режамиз бўйича тошқин вақти ўз жонини хатарга қўйиб бўлса-да, чорасиз ҳамюртларига ёрдам қўлини чўзган қаҳрамон йигит билан суҳбатлашишимиз керак эди. Ўша фалокат тонгидаги манзарани тасаввур қилиш учун қоронғу аралаш қишлоққа кириб борганимизда, қаҳрамонимиз кела олмаслиги маълум бўлди. Аммо тақдир бизни бошқа қаҳрамон — Давлат ака билан учраштирди. Унга бир йил аввалги фожиали тонгда айнан у сабаб омон қолган оддий одамлар йўл бошлади.

    Сув оқизиб кетган уйи тўғоннинг шундоққина олдида бўлган Давлат акани биз қаҳрамон деяпмиз, ваҳоланки ўзида қаҳрамонлик даъвоси йўқ, ўша воқеаларни эслагиси келмайди ҳатто. Гапиргани сайин асабийлашаётгани сезилади. 1 майга ўтар оқшомда аёли болалари билан бирга кенжа қизининг туғилган кунига атаб торт пиширганини эслайди, аммо у торт сувларда оқиб кетган. Уйи, уйдаги хотира суратлари ва отасидан ёдгор эгар билан қўшилиб оқиб кетган.

    «Ярим кечаси телевизор кўриб ётгандим, бир пайт нимадандир сесканиб, чўчиб жойимдан турдим. Хотиним хонага кириб келди-да, чироқни ёқди. ‘Қизлар намоз ўқишга турди, уларни қўрқмасин деб ёнида турибман’, деди. Шу вақт қаердандир шовуллаган овоз келди. Овоз борган сари кучаявергач, хотинимга ‘ташқарини қара-чи’, дедим. Деразани очиши билан уйга қиш чилласидагидек совуқ кирди», — деб эслайди Давлат ака. Эр-хотин дарҳол ташқарига отилиб чиқиб, уйи ёнидаги «рибхоз» (балиқчилик хўжалиги)нинг тепасига чиққан — Сардоба сув омборидан тошиб чиққан сув шаршара бўлиб тушарди.

    Давлат аканинг рафиқаси «рибхоз» ишчиларини уйғотиш учун югуриб кетган, эркак эса болаларини уйғотган, молхонадаги чорвасини канал бўйига ҳайдаган. Аёл қайтиб келганида, уй тиззабўйи сув ичида эди. «Соат тахминан 4:00—4:20 эди. Аниғини эслолмайман, лекин ўрнимдан туриб, 20 дақиқа ичида молимни чиқарган бўлсам, 20 минут давомида телефон қилганман-да», — дейди у. Давлат Раҳмонов қўлида бор барча рақамларга, аввало ака-укаларига, тинмай телефон қилаверган — шу тариқа, буни ҳатто ўзи ҳам яхши англамай, ўнлаб, эҳтимол юзлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолган.

    Маълумот учун: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, «2020 йил 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган».

    Давлат ака ва унинг укалари йўл-йўлакай, уйма-уй қўни-қўшниларни огоҳлантириб, уйғотаркан, кимдир улар айтаётган гапга ишонган, кимдир эса йўқ. Сувни кўрмагунча қочишни хаёлига ҳам келтирмаганлар бўлган. «Мен, энди, даладан канал бўйлаб чорвани ҳайдаяпман, менга ўхшаган чорваси борларга ‘қоч, сув урди, қоч, қоч!’ деб. Унинг орасида кимларгадир телефон қилганман. Ҳозир аниқ эслай олмайман, аммо одамлар энди айтяпти, ‘бизга телефон қилгансиз’ деб», — деб эслайди Давлат ака.

    Унинг айтишича, кутилмаган фалокат олдида карахт ҳолга тушиб қолганлар ҳам бўлган, бироқ у кўзи ёшга тўлган етти фарзанди туфайли, уларни руҳлантиришим керак деб ҳисоблагани учун ўзини қўлга олган. «Ўша пайт кўзимга ҳеч нарса кўринмаган. Фарзандларим йиғлаб, бақирганида ‘жонни берган ҳам, олувчи ҳам Аллоҳ, калимангни қайтариб қочавер, Худонинг ўзи асрайди’, деганман... Лекин ўзимдан ўтганини ўзим ва Худо билади... Худонинг карами кенглиги шунчаликки, халқни бомдод намози, сергак пайтида асради. Тун соат 1:00—2:00 да бўлганида, ҳеч ким улгурмас эди», — сокин гапиради у.

    У оиласи билан бирга 5 километрча қочган. Кейин олдидан укаси трактори билан чиққан. «Фарзандларимни тракторга ортиб, хотинимдан рози-ризолик олиб, ‘Тирик қолсам бораман, бўлмаса рози бўл’, деб уларни юбордим». «5-совхоз»га етганда тиркамасида 20—30 киши бўлган тракторнинг ғилдираги чиқиб кетган, яхши ҳам трактор рулида бўлган ука муаммони вақтида пайқаб қолган, йўқса... Ҳозир 3-синфда ўқиётган қизи қанча умр кўрса ҳам, ҳар доим изтироб билан яшашини, «туғилган кунимда шундай бўлган эди» деб эслашини афсус билан таъкидлайди.

    Тошқин вақтида одам уйидан нималарни олади? Давлат ака фақат чорвасини ҳайдаган, ахир, омон қолса, «эртага яшаш керак, еб-ичиш керак, ҳужжат архивда турибди-ку», топса бўлади. Сув Давлат аканинг уйидан фақат фундамент (пойдевор)ни қолдирган, қолган ҳамма нарса — мебель, идиш-товоқ, кўрпа-кўрпача, фотосуратлар, ҳамма-ҳаммаси оқиб кетган. «Уйимни 10 кун ҳув анави кўприкдан томоша қилдим, яқин келишга юрагим бетламади», — дейди.

    Одамзодни оғир хаёллардан қутқарадиган тасодифлар борлиги рост. Давлат ака отасидан ёдгор қолган қарийб 60 йиллик эгарни қайтадан топади — у 5 километр пастгача оқиб, бир жойда қолган, уни мол боқиб юрган болалар топиб олган. «Уч яшар тойга ҳам, икки яшарига ҳам тушарди. Бир бола эшагига уриб юрган экан, шу боладан қайтариб олдим. Эгарни олгач, уйим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Чунки катта отамдан битта ёдгорлик шу», — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Озодов

    «Қўрғонтепа» маҳалласининг Давлат ака яшаган қисми ҳозир кенг бир бўшлиққа айланган, тошқингача эса гавжум бир маҳаллага айланган эди. «Кўчамиз деярли тўлган, одамлар уйлар солганди. 50 тача хонадон бор эди, дарахтлар, экинлар — ҳаммаси оқиб кетди. Бу ерда энди яшаб бўлмайди деганларни кўрдим, аммо мен ҳеч қаерга кетмайман, шу ернинг одамларига ўрганганман», — дейди у, бўлган фалокатни эса «Худонинг бир синови» деб билади.

    Давлат Раҳмонов бошидан кечирганларини унута олмаса ҳам, шукроналар келтиради. Газ нималигини билмаган қишлоққа бугун газ келган, электр таъминоти эса узлуксиз.

    Давлат Раҳмонов хом ғиштдан қурилган ва тошқин вақти оқиб кетган уйининг ўрнида пишиқ ғиштдан янги уй кўтарган.

    Давлат Раҳмонов хом ғиштдан қурилган ва тошқин вақти оқиб кетган уйининг ўрнида пишиқ ғиштдан янги уй кўтарган.
    Фото: «Дарё» / Шаҳбоз Озодов

    «Президент ‘Ҳали сув ургани яхши бўлди дейсизлар’ деганди. Кўриб турибсизлар, уйларни солиб берди, уйи йўқларга уй берди — бундан ортиқ бўлмайди. Битта ота-она ўн-йигирма йиллаб не-не меҳнат, азоблар билан уй солади. Битта чўпини, кесакни қўйиш осон эмас. Лекин 37 та домни қуриш учун давлатнинг ҳазилакам меҳнати, маблағи кетгани йўқ», — дейди чин қониқиш билан Давлат ака.

    «Аммо кимга қандай», — дейди у. «Бандасининг кўнглини ҳеч топа олмайсиз», — дейди у.

    Муаллифлар: Мусулмонбек Иброҳимов, Мустаҳкам Тангриёрова

    Матнни тайёрлади: Миролим Исажонов

    Муҳаррир: Муҳрим Аъзамхўжаев

    30.04.2021, 07:17   Изоҳ (0)   118706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

    30.04.2021, 07:09

    Ўзбекистон Россиядан коронавирусга қарши вакцина етказиб беришни кўпайтиришни сўради

    30.04.2021, 06:55

    Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсуновга ўринбосар тайинланди

    30.04.2021, 06:41

    Қўқон шаҳрида Ҳинд маданияти маркази иш бошлади

    30.04.2021, 06:12

    Тошкентдаги супермаркетнинг эҳсон қутисига 50 минг доллар ташлаб кетилгани маълум бўлди

    30.04.2021, 04:01

    Фото: Дўппи кийган Шавкат Мирзиёев

    30.04.2021, 03:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.