Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Чехияда президентга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди

    30.04.2021, 21:41 23160

    Чехияда 29 апрель куни бир неча минг киши мамлакат президенти Милош Земанга қарши намойиш уюштирди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Хабарга кўра, намойишчилар Прага марказидаги Ватслав майдонига тўпланган. Улар ижтимоий масофани сақлаб, ниқоб тақиб олган эди.

    Таъкидланишича, намойишчилар Земанни давлатга хиёнатда айбламоқда ва парламентдан президентга тегишли айбловлар қўйилишини талаб қилмоқда. Улар президентнинг 2014 йилда Врбетицадаги ўқ-дорилар омборидаги портлашда «Россия агентлари»нинг иштироки тўғрисида маълумот йўқлиги ҳақидаги баёнотидан кейин ушбу ҳаракатларни бошлади.

    Чехиянинг бошқа шаҳарларида ҳам президентга қарши намойишлар бўлиб ўтди.

    25 апрель куни Чехия президенти Милош Земан хавфсизлик бўйича ахборот хизматида (Чехия контрразведкаси) портлаш пайтида «рус агентлари» Врбетица қишлоғи ҳудудига ташриф буюргани тўғрисида ҳеч қандай далил йўқлигини айтди. «Келинг, жазавага тушмасдан мулоҳаза билан тергов натижаларини кутиб, шундан кейингина қарор қабул қилайлик», — деб таъкидлади у.

    Земаннинг сўзларига кўра, агар Россия агентларининг Врбетицадаги портлашда иштироки тасдиқланса, Россия бунинг учун жавоб бериши керак бўлади, масалан, Чехия ҳукумати бир ҳафта олдин эълон қилганидек, «Росатом» компанияси Чехиядаги «Дуковани» АЭС учун тендерда қатнашмайди. Аксинча, агар шубҳалар рад этилса, демак, бу Чехия Республикасининг ички сиёсий ҳаёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган махсус хизматларнинг ўйини бўлиб чиқади.

    Россия—Чехия муносабатларининг кескинлашуви 17 апрель куни Чехия ҳукумати республика шарқидаги Врбетица қишлоғидаги ўқ-дорилар омборларида 2014 йилда содир бўлган портлашлар воқеасининг янги ҳолатларига аниқлик киритиш тўғрисида баёнот берганидан кейин бошланди. Чехия томонининг сўзларига кўра, ушбу воқеада Россия махсус хизматлари иштирок этган. The Insider ва Bellingcat агентликлари томонидан ўтказилган суриштирувга кўра, портлашлар операциясига Россия разведка бошқармасининг 29155-сонли ҳарбий қисм бошлиғи, генерал Андрей Аверянов шахсан раҳбарлик қилган. 17 апрель куни Прага Россия элчихонасининг 18 нафар ходимини чиқариб юборишни эълон қилди. Шунингдек, Чехия Сенати ҳукуматни Россия билан дўстлик шартномасини бекор қилишга ва Прагада фақат бир нафар россиялик дипломатни қолдиришга чақирди. Аввалроқ Депутатлар палатаси (Чехия парламентининг қуйи палатаси) ҳам Чехия ҳукуматини шундай чоралар кўришга чақирган эди.

    Россия айбловларни бемаъни ва асоссиз деб атади ва Чехиянинг хатти-ҳаракатларига жавоб сифатида 20 нафар чехиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди.

    Мавзуга доир: Болтиқбўйи давлатлари Чехия билан бирдамлик сифатида россиялик дипломатларни ҳудудидан чиқариб юбормоқда

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    Бугун, 11:00

    ANORBANK Кундалик билан биргаликда махсус лойиҳага старт бермоқда

    Бугун, 10:30
    Реклама

    Сауль Альварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Жермелл Чарло устидан ғалаба қозонди 

    Бугун, 10:43

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

    Бугун, 10:00

    Ўзбекистонда соғлом шахсларга дори воситалари клиник тадқиқотларида ихтиёрий равишда иштирок этишига рухсат берилиши мумкин

    Бугун, 09:45

    “Сен ҳақиқат деб билган нарсалар ким учундир ёлғондан бошқа нарса эмас…” — “Сўнгги дуэл” фильми ҳақида

    Бугун, 09:10

    Қашқадарёда тоғли ҳудуддан қишлоққа тушган икки айиқ ушланди (видео)

    Бугун, 08:54

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    Бугун, 00:34

    АПЛ. “Тоттенҳэм” 2 киши кам бўлиб ўйнаган “Ливерпуль”ни енгди, “Арсенал” рақибини тор-мор этди, Манчестер клубларида мағлубият (видео)

    Бугун, 00:21

    Бундеслига. “Бавария” сафарда “Лейпциг” билан дуранг ўйнади

    Кеча, 23:45

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Кеча, 23:26

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.