• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ, Евроиттифоқ, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон. Қирғиз-тожик чегарасидаги можарога дунё қандай муносабат билдирди?

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди. У икки мамлакат ўртасидаги қуролли тўқнашув ҳақидаги маълумотни чуқур хавотир билан қабул қилганини билдирди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Қирғиз ва тожиклар Қозоғистон учун биродар халқ, бизни умумий тарих ва маданий қадриятлар бирлаштиради. Тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат давлатларимиз ва халқларимизга хос хусусият», — деди Тўқаев.

    Қозоғистон президенти республикалар вакиллари ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий кучларни тўқнашув зонасидан олиб чиқиш тўғрисида келишувни мамнуният билан қабул қилди. У Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можарони ҳал қилиш учун ҳаракат қилишга шахсан тайёрлигини айтди.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Қайд этилишича, давлат раҳбарлари Тожикистон–Қирғизистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди.

    Шавкат Мирзиёев юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

    Худди шу куни Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди. Президентлар Қирғизистон—Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилди.

     

    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг воқеага муносабати

    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) бош котиби Станислав Зас Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можарога изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, «чегарадаги зиддиятга барҳам бериш ва вазиятни тинч йўл билан юмшатиш лозим».

    «КХШТ бу можарога барҳам бериш керак эди, деб ҳисоблайди. Буни тинч йўл билан ҳал қилиш лозим. Ушбу можарони тугатиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда», — дея бош котибнинг сўзларини келтирди КХШТ матбуот вакили.

    Унга кўра, Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган КХШТ йиғилишида Станислав Зас Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари котиблари Рисгелди Мусаев ва Насрулло Маҳмудзода билан мавжуд вазиятни муҳокама қилди.

    Душанбеда 29 апрель куни КХШТ Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг йиғилиши, 27 апрель куни эса КХШТ мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    КХШТ таркибига Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Беларусь киради. Ташкилот «тинчлик, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо давлатларнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини жамоавий асосда ҳимоя қилиш» мақсадида яратилган.

    БМТ вазиятни хавотир билан кузатмоқда

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархан Хакнинг айтишича, БМТ Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазиятни хавотир билан кузатмоқда.

    «Биз буни хавотир билан кузатмоқдамиз, ҳодисага оид хабарларни кўрдик. Шунингдек, Тожикистон ҳам, Қирғизистон ҳам ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганидан хабардормиз. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, биз келишувни мамнуният билан қабул қиламиз», — деди Хак.

    Унинг қўшимча қилишича, БМТ ҳар икки томонни ҳам музокаралар олиб боришга ва келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради.

    Европа Иттифоқи Тожикистон ва Қирғизистоннинг сулҳ тўғрисидаги қарорини маъқулламоқда

    Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурианнинг ташаббуси билан Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

    Суҳбат давомида томонлар тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди. Ташқи ишлар вазири Евроиттифоқ вакилига Тожикистоннинг Қирғизистон билан чегара ҳудудларидаги мавжуд вазият ва ўт очишни тўхтатиш чоралари ҳамда сиёсий ва дипломатик воситалардан фойдаланган ҳолда вазиятни янада нормаллаштириш бўйича эришилган келишув тўғрисида хабар берди.

    «Евроиттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тожикистон раҳбариятининг қўшни давлат билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришиш борасида оқилона қарорини мамнуният билан қабул қилди», — деди Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот бўлими.

    Шунингдек, махсус вакил чегарада қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш доирасида Европа Иттифоқи техник кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

    Хитой Қирғизистон ва Тожикистон чегара можаросини тўғри ҳал этишига умид қилмоқда

    «Хитой чегарадаги можаро юзасидан тегишли хабарларга эътиборни қаратди, билишимизча, томонлар аллақачон ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришган», — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин.

    Унинг таъкидлашича, Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам дўстона қўшнилар ва Хитойнинг ҳар томонлама стратегик шериклари ҳисобланади.

    «Биз умид ва ишонч билдирамизки, томонлар зиддиятлар ва келишмовчиликларни ўзаро ҳурмат ва дўстона маслаҳатлашувлар асосида ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар асосида тўғри ҳал қилади», — деди дипломат.

    Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо Исфара дарёси юқори оқимларидаги «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинида бошланди, мазкур жойни иккала давлат вакиллари ҳам ўзлариники деб ҳисоблайди. 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган. 30 апрель куни Қирғизистон президенти Тожикистон билан чегарадаги вазият барқарорлашганини маълум қилди. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, можарода жабрланганлар сони 134 кишига етди, 13 киши вафот этди.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо. Асосий маълумотлар
    • Қирғиз-тожик чегарасида маҳаллий тўқнашувлар юз бермоқда. Қирғизистон Тожикистонни провакацияларда айбламоқда

    30.04.2021, 18:22   Изоҳ (0)   37733
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга чалинганлар сони 150 миллиондан ошди, Францияда барча COVID-чекловлар бекор қилинади, «ҳиндча» штамм яна қайси мамлакатларда аниқланди? Коронахабарла...

    30.04.2021, 17:12

    Бишкекда коронавирус туфайли масжидларда жума намозлари вақтинчалик тақиқланди

    30.04.2021, 14:46

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарада яна отишмалар юз бергани ва ҳарбий техника тўпланганини маълум қилди

    30.04.2021, 13:08

    Қирғиз-тожик чегарасида маҳаллий тўқнашувлар юз бермоқда. Қирғизистон Тожикистонни провакацияларда айбламоқда

    30.04.2021, 12:47

    Қирғизистон президенти Тожикистон билан чегарадаги вазият барқарорлашганини маълум қилди

    30.04.2021, 12:10

    Марсдаги NASA вертолёти тўртинчи парвозини амалга ошира олмади

    30.04.2021, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.