• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарада яна отишмалар юз бергани ва ҳарбий техника тўпланганини маълум қилди

    Қирғизистоннинг Боткен вилояти Лайлак тумани Интернационал қишлоқ кенгаши раҳбари Тожикистон фуқаролари томонидан гаровга олинди. Бу ҳақда Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Дамира Юсупова «Интерфакс»га маълум қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Юсупованинг сўзларига кўра, қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлигича қолмоқда. Лайлак туманида Тожикистон ҳарбий хизматчиларига тегишли ҳарбий техника пайдо бўлган, улар «Интернационал қишлоғидаги қирғизистонликларнинг уйларига бостириб кирган».

    «Лайлак тумани ИИБ томонидан тинчликка қарши жиноят моддаси бўйича иш очилди», — дея қўшимча қилди Юсупова.

    Шунингдек, Боткен вилояти раҳбарининг ўринбосари Маъруфхон Тулаев 30 апрель куни Тожикистон хавфсизлик кучлари Боткен вилоятининг Қизил-Бел қишлоғига ҳужум қилганини айтди. «Тахминан, 20 дақиқа олдин Тожикистон хавфсизлик кучлари қирғиз қишлоғига гранатомётлардан ўқ узди. Ҳозир биз вазиятга аниқлик киритмоқдамиз», — деди Тулаев.

    Унинг қўшимча қилишича, Боткен вилоятидаги чегара ҳудудидан 20 мингдан ортиқ Қирғизистон фуқароси эвакуация қилинган. «Лайлак туманининг чегарадош қишлоқларидан 13,5 минг киши эвакуация қилинган, яна 7 093 киши Боткен вилоятидан Боткен шаҳрига кўчирилган. Эвакуация қилинганларга маҳаллий фуқаро мудофааси хизматлари ёрдам бермоқда, шу билан бирга гуманитар ёрдам юборилади», — деди Тулаев.

    Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарадаги қуролли тўқнашувлар пайтида уч қирғиз чегарачиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, 22 нафар ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳати олган. Икки ҳарбий хизматчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

    Asia-Plus агентлиги хабар беришича, тожик-қирғиз чегарасидаги можаро пайтида олдинги чизиқда бўлган Тожикистоннинг Исфара шаҳар ҳокими ўқ еб жароҳат олганидан сўнг операция қилинди.

    «29 апрель куни елкасидан ўқ еб жароҳати олган Исфара шаҳар ҳокими Баҳовуддин Баҳодирзода жарроҳлик амалиётини ўтказди. Операция муваффақиятли ўтди. Ҳозирда шаҳар ҳокими касалхонада, қачон чиқарилиши ҳали номаълум. Унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда», — дейилади агентлик хабарида.

    Хабарга кўра, 30 апрель куни эрталаб Сўғд раҳбари Ражаббой Аҳмадзода Исфара шаҳар марказий касалхонасига ташриф буюриб, кечаги тўқнашувлар пайтида жабрланганларнинг аҳволини сўради, аммо ярадорларнинг аниқ рақамни айтмади. Таъкидланишича, ярадорлар сонини аниқлаш бўйича статистика мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги махсус тузилган штаб томонидан юритилади.

    Ҳозирча Тожикистон ҳукумати чегарадаги қуролли тўқнашув пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида расмий маълумот бермаган.

    Asia-Plus манбаларига таяниб хабар беришича, Сўғднинг Исфара шаҳри ва Бобожон Ғофуров туманида 30 апрель куни эрталаб тўқнашувлар пайтида 90 дан ортиқ Тожикистон фуқаролари жароҳат олган, 10 га яқини ўлдирилган.

    Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, можарода жабрланган қирғизистонликлар сони 134 кишига етди, 13 киши вафот этди.

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо 28 апрель куни маҳаллий аҳоли ўртасидаги жанжал билан бошланган эди. У эса тожикистонлик ҳарбийлар баҳсли ҳудудда жойлашган «Головной» сув тақсимлаш пункти яқинидаги электр устунига видеокузатув камераларини ўрнатганидан кейин келиб чиққан.Қирғизистон чегара хизматининг ахбороти бўйича 29 апрелда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлган. Идора тожик томонининг миномёт ҳисоб-китоб позицияларини эгаллашни ташкиллаштираётганини қайд этган.

    30 апрель куни эрталаб, Қирғизистон президенти Тожикистон билан чегарадаги вазият барқарорлашганини маълум қилган эди.

    Мавзуга доир: Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо. Асосий маълумотлар

    30.04.2021, 13:08   Изоҳ (0)   38411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғиз-тожик чегарасида маҳаллий тўқнашувлар юз бермоқда. Қирғизистон Тожикистонни провакацияларда айбламоқда

    30.04.2021, 12:47

    Қирғизистон президенти Тожикистон билан чегарадаги вазият барқарорлашганини маълум қилди

    30.04.2021, 12:10

    Марсдаги NASA вертолёти тўртинчи парвозини амалга ошира олмади

    30.04.2021, 11:46

    Исроилда диний байрам пайтида юзага келган тиқилинчда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (фото ва видео)

    30.04.2021, 11:10

    АҚШ Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади

    30.04.2021, 09:42

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо чоғида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

    30.04.2021, 09:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.