Австралиядаги Монаш университети олимлари олма ҳосилини тез йиғишга ёрдам берадиган роботни яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Қурилма алгоритмлар асосида ишлайдиган махсус камералар билан жиҳозланган. Улар меваси бор дарахтларни сканерлайди ва тўртта «бармоқ» ҳамда пневматик узатмаси орқали олмани осонликча узиб олади.
Узилган олма ҳеч қандай шикаст етмаган ҳолда бўлмага тушади.
Таъкидланишича, робот дарахтдаги 90 фоиздан ортиғини меваларни бир сонияда «кўра олади».
Ҳозирда қурилма синовдан ўтказиб бўлинган. Тажриба робот терилган олмаларнинг 6 фоизига шикаст етказганини кўрсатган. Робот ярим тезликда битта олмани 12,6 сонияда терса, тўлиқ тезликда буни етти сонияда амалга оширади.
Аввалроқ Guru IoT компанияси уй ҳайвонларига эгаси йўқлигида ёрдам берадиган Peddy роботи, Германияда эса худди инсонлар каби қучоқлашга қодир робот яратилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)