Навоий вилояти Учқудуқ туманида 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, департамент, ДХХ ҳамда ИИБ Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Д.Б. (аёл) 2018 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро И.га 60 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан аввал Бухорода янги туғилган чақалоқни 8 миллион сўмга сотмоқчи бўлган она ва бола ушлангани, Тошкентда 8 ойлик ўғлини 10 минг долларга сотишга уринган аёл қўлга олингани ҳамда Наманганда бир ёшга тўлмаган ўғлини 4700 долларга сотишга уринган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)