• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бухоро тиббиёт институти томонидан давлат харидлари борасида қонун бузилишига йўл қўйилганини тасдиқлади

    27 март куни «Troll.uz» блогининг муаллифи Умид Ғофуров Бухоро давлат тиббиёт институти «Одам анатомияси. Aтлас» китобининг харидида давлат харидлари тўғрисидаги қонунларни бузган бўлиши мумкинлиги ҳақида видео эълон қилган эди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Gazeta.uz»

    Роликда таъкидланишича, Бухоро давлат тиббиёт институти китоблар хариди бўйича «Битуби Групп» компанияси билан бир нечта шартномаларни имзолаган бўлиб, уларнинг муаллифи сифатида институт ректори, профессор Шуҳрат Тешаев ҳамда ОТМда меҳнат шартномаси асосида ишлаган Елена Харибова кўрсатилган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Битимнинг умумий қиймати камида 1,4 миллиард сўмни ташкил этган, шу билан бирга, китоб нархи мунтазам ошган, айрим битимлар эса бошқа муқобил номзодлардан фойдали таклифлар билдирилганига қарамай, «Битуби Групп» нашриёт фаолияти бўйича лицензияни қўлга киритишидан олдин имзоланган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Бундан ташқари, ректорнинг шахсий автомобили бўлса-да, у ўзининг қариндошларини хизмат машинасида олиб юрган ҳайдовчисини ишдан бўшатгани ҳақида маълумот берилган. Ҳайдовчининг таъкидлашича, хизмат автомобилидан шахсий мақсадларда фойдаланиш сабаб ёқилғи сарфи белгиланган лимитдан ошиб кета бошлаган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг муносабати

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бухоро вилояти прокуратураси билан ҳамкорликда юқоридаги ҳолат бўйича олиб борилган текшириш ишлари натижасини маълум қилди.

    Шуҳрат Тешаев

    Шуҳрат Тешаев
    Фото: «Bsmi.uz»

    Идора маълумотларига кўра, институт «Битуби Групп» билан 721,2 миллион сўмлик жами 1725 та «Одам анатомияси. Aтлас» китобини харид қилиш бўйича битим имзолаган. Ушбу маблағнинг 602,2 миллион сўми шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг маблағидан, 119 миллион сўми — бюджет ҳисобидан молиялаштирилган. Китобларнинг барчаси балансга олинган ва уларни санаш вақтида камчилик аниқланмаган.

    Агентликнинг қайд этишича, «Битуби Групп» нашриёт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияни олгунига қадар иккита шартнома имзоланган. Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун компания билан тузилган иккита тўғридан-тўғри келишув (299,7 миллион сўм ва 419,8 миллион сўм) бекор қилинди.

    Текширув давомида Елена Харибова ростдан ҳам 2020 йилнинг 1 июлидан 2021 йилнинг 1 апрелига қадар олий таълим муассасасида меҳнат шартномаси асосида ишлагани аниқланган.

    Амрилло Иноятов

    Амрилло Иноятов
    Фото: «Gazeta.uz»

    Lacetti хизмат автомобилнинг 2019—2020 йиллар учун белгиланган лимитдан ошиб кетган 1144 кубометр миқдордаги ортиқча газ сарфи учун институтнинг собиқ раҳбариятидан 8,4 миллион сўм ундириб олинган. 2017—2020 йиллар давомида институт ректори сифатида Амрилло Иноятов фаолият юритган бўлиб, у 2020 йилнинг ноябридан буён соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

    Амалдаги ректор Шуҳрат Тешаев эса 2021 йилнинг дастлабки икки ойидаги ортиқча сарфланган 158 кубометр газ учун 381 минг сўм тўлаган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳайдовчи Б.Д.нинг ноқонуний равишда ишдан бўшатилганини тасдиқлаган. Вилоят прокуратурасининг аралашувидан сўнг, у ўз лавозимига қайта тикланган.

    Шунингдек, ўрганишлар давомида тиббиёт институти Президентнинг 2018 йил 7 ноябрдаги қарори талабларини бузиб, 7,8 миллиард сўмни (пуллик таълимга оид шартномалар бўйича тушумлар орқали тўпланган) ўз вақтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасига ўтказмагани аниқланди.

    Мавзуга доир:

    • Термизда қуриладиган 20 млн долларлик халқаро савдо марказининг тендерида ака-укага тегишли компаниялар қатнашгани маълум бўлди
    • «Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ» — Иномжон Тоғаев

    28.04.2021, 16:26   Изоҳ (0)   24776
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «парковка» қоидаларини бузганлик учун солинадиган жарима миқдорини камайтириш Сенат томонидан маъқулланди

    28.04.2021, 16:11

    «Ўзбекистон таркибий ислоҳотларни жадаллаштириши керак» — Халқаро валюта жамғармаси

    28.04.2021, 15:34

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этди

    28.04.2021, 15:22

    «Наҳотки борича қабул қилиш шунчалар имконсиз?». Аутизмга чалинган болани тарбиялаётган ота таълимдаги дискриминация, ўзбекчилик ва ННТ очиш орзуси ҳақида

    28.04.2021, 15:10

    «Ўзавтосаноат» ўтган чорак давомида қарийб 50 млрд сўм фойда кўрди

    28.04.2021, 14:33

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев тортишиб қолди

    28.04.2021, 14:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.