Тошкент метрополитенининг «Чилонзор» йўналишида 28 апрель куни юз берган техник носозлик (авария)дан сўнг поездлар тескари йўналиш бўйлаб ҳаракатлана бошлаган. Бу ҳақда «Дарё»га муштарийлар маълум қилди; метро маъмурияти ҳодиса юзасидан бирор изоҳ бергани йўқ.
«Чилонзор» бекатидаги йўловчи: «Метро тескари юряпти», деган изоҳ билан видео юборган. Унда метро поезди йўловчилар билан «Олмазор—Буюк Ипак йўли» йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган йўлдан тескари — «Олмазор» бекати томон юриб кетган; бекат йўловчиларга тўла.
Сергелидаги метро йўловчиси ҳам поезд йўловчиларни «қарама-қарши йўналиш бўйлаб 5-бекатга олиб кетаётгани» ҳақида хабар берган. «Фақат бир томони ишлаяпти шекилли, ҳам олиб бориб, ҳам орқага қайтяпти», — деб ёзади муштарий.
Хабар тўлдирилмоқда
Изоҳ (0)