Rolls-Royce компанияси япониялик бизнесмен ва коллексионер Юсаку Маэзаванинг буюртмасига кўра Bespoke бўлинмаси томонидан яратилган Phantom’нинг ноёб Oribe версиясини тақдим этди. Автомобильни яратишда Франциянинг Hermes модалар уйи ҳам иштирок этган, деб хабар беради Motor.
Британия маркаси ҳамда француз модалар уйининг коллаборацияси доирасида «ерда ҳаракатланадиган самолёт» яратишга уринилган, машина эгаси ўзининг антик япон керамикасига бўлган қизиқиши билан танилган. Бунинг учун Bespoke мутахассислари Phantom’ни қўлда йиғган ва уни икки хил рангга бўяган: Маэзава учун махсус яратилган яшил Oribe Green ва керамик — Oribe услубидаги керамик идишнинг асосий жилоси.
Oribe Green рангини Surface Finish Centre ходимлари бир неча ой давомида яратган ва истисно тарзида мижоз ўз самолётини ҳам автомобиль рангига бўяб олиши учун бўёқни унга тақдим этган.
Франция модалар уйи Rolls-Royce’нинг салонини яратишда кўмаклашган: рул чамбараги, тутқичлар, узатмалар қутисининг ричаги ва иқлим-назорат бошқарув органлари Hermes чарми билан қопланган. Ушбу чармдан олд панелнинг юқори қисмини, тирсак қўйгич, юкхона туби, марказий консол ва вино учун мўлжалланган бўлмани қоплашда фойдаланилган. Орқа ўриндиқлардаги бош қўйгичлар ва оёқлар учун юмшоқ таянчга ўз навбатида фирманинг ҳошиялари туширилган, «бардачок» қопқоғини Habille par Hermes Paris ёзуви безаб туради.
Аввалроқ Rolls-Royce компанияси Black Badge версиясидаги тўқ кўк кузов ва углепластикдан тайёрланган «Экстаз руҳи» рамзи билан жиҳозланган эксклюзив Cullinan’ни намойиш этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)