Наманган вилоятида 2 ёшли бола автомашина тагида қолиб кетиши оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 25 апрель куни соат 12:45 ларда Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро Kia Bongo III русумли автомашинасини Янгиқўрғон туманида якка тартибдаги хусусий тадбиркор бўлиб ишловчи, 1988 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига ҳайдаб келган.
Ҳайдовчи автомашина юкхонасида бўлган музқаймоқларни тушириб, қайтиб кетиш мақсадида транспорт воситасини орқа томонга ҳаракатлантирган вақтида уйнинг орқа томонида бўлган уй эгасининг 2 ёшли ўғлини босиб юборган.
Натижада бола воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан аввал Наманганда «Жигули» уриб кетиши оқибатида 6 ёшли бола, «Жигули» уриб кетиши оқибатида 3 ёшли бола, Damas уриб юбориши оқибатида 8 ёшли бола ҳамда Nexia уриб юбориши оқибатида 5 ёшли қизча вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)