Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув жараёни 27 апрелдан 10 майга қадар (14 кун) масофавий шаклда ташкил этилади.
Талаба-ёшлар ўртасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида шундай қарор қилинган. Университетда ўқув жараёнини масофавий шаклда — Zoom орқали дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади.
Икки ҳафта муддатли масофавий таълим талабалар учун белгиланмоқда. Барча ходимлар, профессор-ўқитувчилар карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўз вазифаларини амалга оширади.
Бундан аввал Гулистон давлат университети, Фарғона давлат университети 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университетида дарслар 22 апрелдан масофавий шаклга ўтказилгани, ЎзЖОКУда масофавий таълим ўқув йили охиригача давом эттирилиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)