Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар юз берди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz» вазирлик матбуот хизматига таяниб.
Маълум бўлишича, шу вақтгача инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шаҳлохон Турдиқулованинг лавозимидан «биринчи» қўшимчаси олиб ташланган ва у вазир ўринбосари этиб тайинланган. Маълумот учун, Турдиқулова хоним 2020 йил октябридан бери инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Айни вақтда вазир ўринбосарларидан бири Олимжон Тўйчиев лавозимидан озод этилган. 30 ёшли Тўйчиев 2019 йил ноябридан бери инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди. У энди қайси лавозимда ишлаши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Маълумот учун, Президент қарорига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, 5 нафар вазир ўринбосари лавозимларидан фақат 1 нафар вазир ўринбосари лавозими қолдирилган эди.
Изоҳ (0)