Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки баҳси доирасида «Челси»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 22 нафар футболчини киритди. Ҳимоячи Серхио Рамос ва ярим ҳимоячи Лукас Васкес жароҳат туфайли ўйинда иштирок этолмайди. Яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлган ҳужумчи Эден Азар эса ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
«Реал» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Рафаэл Варан, Начо, Марсело, Альваро Одриосола, Мигел;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско, Серхио Аррибас, Бланко;
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.
Изоҳ (0)