«Тоттенҳэм» Англия Лига Кубоги финалида «Манчестер Сити»га ютқазиб қўйди (0:1).
«Шпорлар» 2008 йилдан буён соврин юта олмаяпти. 13 йил аввал жамоа Англия Лига Кубогида ғолиб бўлганди.
Бу «Тоттенҳэм» учун XXI асрдаги ягона соврин ҳисобланади. Ундан аввалги соврин эса 1999 йилда қўлга киритилган.
Жорий мавсум лондонликлар АПЛда 53 очко билан 7-ўринда кетмоқда ва пешқадам «Манчестер Сити»ни қувиб ўтиш имкониятига эга эмас. Шунингдек, жамоа Европа Лигасидаги юришини 1/8 финалдаёқ тўхтатганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)