Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки баҳси доирасидаги «ПСЖ» — «Манчестер Сити» учрашувига ҳакамлар тайинланди.
Учрашувни Феликс Брих бошчилигидаги германиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Марк Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради.
Видеотакрорларда Марко Фриц ва Бастиан Данкерт ишлайди. Тўртинчи ҳакам — Даниэль Зиберт.
«ПСЖ» — «Манчестер Сити» учрашуви Тошкент вақти билан 28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Аввалроқ «Реал» — «Челси» учрашувини нидерландиялик Данни Маккели бошқариб бориши хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)