Польшанинг Келсе шаҳри бўлиб ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олтин медалига сазовор бўлган Нигина Ўктамова автомобиль билан тақдирланди.
-54 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган спортчи Жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда чемпионга айланди. Бу орқали Нигина аёл боксчилар орасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
26 апрель куни Бокс федерацияси биносида спортчига Nexia 3 автомобили тантанали равишда топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўктамова Жаҳон чемпионати финалида украиналик Кристина Лакичукка қарши тўқнаш келган ва ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)