• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкентдаги реклама баннерларининг бузилаётганига муносабат билдирди

    Тошкент шаҳрида 8 апрелдан бошлаб реклама конструкцияларини оммавий бузиб ташлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ташқи реклама объектларининг эгалари конструкциялар қонун бўйича ўрнатилгани, «снос» бўйича кўрсатма «юқоридан» бўлганини маълум қилган. Тадбиркорлар ҳозирга қадар 300 дан ортиқ баннерларни олиб ташлаган ҳукуматнинг ҳаракатини ноқонуний деб атаб, бу борада тушунтириш талаб қилмоқда. Бизнес-омбудсман Тошкентдаги реклама баннерларининг бузиб юборилиши қонунийлигини ўрганмоқда.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур вазиятга муносабат билдириб, Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори билан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш, ўрнатиш, уларга ер ажратиш, тўловлар миқдорини аниқлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва бошқа масалалар юзасидан ягона амал қилувчи механизмлар жорий қилинганини таъкидлади.

    Фото: Савелий Соколов

    Фото: Савелий Соколов

    Қўмитанинг маълум қилишича, туманларда ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, барча турдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялар) хатловдан ўтказилган.

    Натижалари бўйича тақдим этилган маълумотларга кўра, республика ҳудудларида жойлаштирилган жами 12 318 та ташқи реклама объектининг (конструкцияси)нинг 7108 таси (57,7 фоизи) қарор талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган. Шундан, Тошкент шаҳрида жойлашган 6630 та конструкциянинг 3207 таси ёки 50 фоизга яқинида камчилик аниқланган.

    Қарор талабларига номувофиқ деб топилган 7108 та ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) 2094 таси йўл қатнов қисмида жойлашгани, 201 тасида оралиқ масофага риоя қилмагани, 1353 тасининг эгаси аниқланмаган ҳамда 3460 тасида бошқа камчиликлар (автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида жойлашган ва бошқалар) аниқланган.

    Шундан, Тошкент шаҳрида жойлашган ва қарор талабларига номувофиқ деб топилган 3207 та ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) 1459 таси йўл қатнов қисмида жойлашганлиги, 124 тасида оралиқ масофага риоя қилмаганлиги, 1104 тасининг эгаси аниқланмаган ҳамда 520 тасида бошқа камчиликлар (автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида жойлашган ва бошқалар) аниқланган.

    Қўмитанинг таъкидлашича, Тошкентнинг марказий кўчалари бўйидаги реклама конструкциялари рақамлисига алмаштирилиши керак. Дастлаб, бу биринчи даражали марказий кўчаларда (2020 йил 31 декабрга қадар), шундан сўнг иккинчи даражали кўчаларда (2021 йил 31 декабргача) амалга оширилади.

    Қарорга кўра, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга ўзгартириш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, бундай қурилмалар уларнинг эгалари томонидан ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ва ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.

    Шу билан биргаликда, ушбу қарор билан тасдиқланган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тартибга солиш, уларга ер ажратиш, қуриш ва ўрнатиш бўйича тегишли рухсатномалар бериш ҳамда ушбу ҳужжатларни бекор қилиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ваколатли орган ҳисобланади.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси бугунги кунда Тошкент шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тартибга келтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларда қатнашаётган барча иштирокчиларни қатъий равишда «Реклама тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори талаблари асосида ўтказилиши лозимлигини маълум қилган.

    Humo Media директори Савелий Соколовнинг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, давлат идоралари биринчи ва иккинчи даражали кўчалар рўйхатини тузган, бироқ у бундан расман хабардор этилмаган.

    «Яъни биз қайси кўчалар биринчи ва иккинчи даражали эканлигини билмаймиз. Шу сабабли экранларни қаерга қўйиш кераклиги тушинарсиз. Мутлақо. Биз бу файлни Telegram орқали олдик, аммо уни олдик деб ҳисобламайман. Ва у ерда барча конструкциялар олиб ташланган Миробод кўчаси йўқ. Яъни улар бир-бирига зид келади.

    Тадбиркорнинг таъкидлашича, бузиб ташлаш ишларига фақат суд қарори орқали рухсат берилиши борасидаги «ҳукумат қарорининг асосий бандини барча кўздан қочирмоқда».

    «Монополияга қарши курашиш қўмитаси шикоятларинг бўлса, судга боринглар деяпти. Ахир бу ҳуқуқий тартибсизликку. Конструкцияларимизга келган милицияга «қонунбузарларни тўхтатинг», «мулкка шикаст етказмоқ»да деяпмиз. Улар эса «судга боринг» демоқда. Қарорда эса бузиш ишларига фақат суд қарори орқали рухсат берилган, қарор эса йўқ. Қонунсизлик», — дейди у.

    Савелий Соколовнинг маълум қилишича, бир қатор тадбиркорлар ҳозирда конструкцияларнинг бузилиши бўйичда судга шикоят йўллаган.

    Мавзуга доир: Савдо-саноат палатаси реклама баннерлари нима сабабдан бузилаётганига ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент ҳокимлигига сўров юборди

    24.04.2021, 09:09   Изоҳ (0)   24979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилоятидаги 4 та мактаб коронавирусга чалиниш ҳолати аниқлангани сабаб онлайн ўқишга ўтди

    24.04.2021, 08:08

    Ойлар султони — Рамазон: Рўзанинг моҳияти нима ва кимлар рўза тутмаса ҳам бўлади?

    24.04.2021, 03:55

    Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафот этди

    24.04.2021, 00:54

    Совқотган биринчи хоним, Олимпиадага кетаётган улкан қўғирчоқ, бузоқчани озиқлантираётган бош вазир. 23 апрель суратлари

    23.04.2021, 23:58

    Ўзбекистонда 2020 йилда вояга етмаганларнинг 500 нафардан ортиғи ўз жонига қасд қилган

    23.04.2021, 23:27

    Ўзбекистон Марказий банки нархлар кўтарилгач олтин экспортини давом эттиради

    23.04.2021, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.