• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев электр тармоқлари корхонасининг инновацион марказини бориб кўрди

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фаолияти билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Электр энергияси аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт учун ҳам энг керакли манбалардан бири. Унинг барқарор таъминоти учун эса аниқ ҳисоб-китоб, замонавий технологиялар зарур. Шу мақсадда ҳар бир уй, корхона ва муассасага электрон ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Бугунги кунда мамлакат бўйича жами 6 миллион 578 мингдан ортиқ истеъмолчи шундай ускуналар билан таъминланган.

    Ушбу инновацион марказ мижозларга замонавий хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. 20 миллион долларлик мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг «КТ Corporation» компанияси билан ҳамкорликда қурилган ва 2020 йил августда ишга туширилган. Марказга катта сиғимли серверлар ўрнатилган. Дастурий таъминот 8 миллион истеъмолчига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Шу модулни кенгайтириш орқали бу кўрсаткични 20 миллионгача етказиш имконияти бор.

    Шунингдек, ҳудудлардаги электр таъминоти корхоналарида кичик «дата-центр»лар ташкил этилган ва мазкур марказ билан боғланган.

    Буларнинг барчаси туман, шаҳар, вилоят ва республика кесимида маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик балансларни тўғри шакллантириш, пировард натижада электр энергиясининг аниқ ҳисобини юритишга хизмат қилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Электрон ҳисоблагичлар ўрнатиш осон, бу биринчи қадам. Энг қийини энди бошланади. Ҳудудларда, узоқ қишлоқларда ҳисоблагичларни эксплуатация қиладиган профессионаллар етарлими? Иккинчидан, тизим ташқи таъсирларга қай даражада чидамли? Учинчидан, кейинчалик тармоқ эскириши туфайли юзага келадиган ҳолатлар ҳисоб-китоб қилинганми? Шуларни ҳозирдан ўйлаш керак. Тушумларнинг маълум бир фоизини илмга, модернизацияга йўналтириш зарур», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Бутун мамлакат бўйича ушбу автоматлашган тизимга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, мутахассисларни ўқитадиган ва қайта тайёрлайдиган марказлар ташкил этиш, ходимларни рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Электрон ҳисоблагичлар биллинг тизимига уланган бўлиб, қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади ва электр ҳақи тўлангандан кейин ёқилади. Инсон омили камайиб, ноқонуний уланишлар, коррупция ҳолатларига чек қўйилади. Марказда 100 дан ортиқ малакали мутахассислар ишламоқда.

    Давлат раҳбари улар билан суҳбатлашди, CAS дастурининг имкониятлари билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу тизимда барча электр станциялари, нимстанциялар, трансформаторлар юкламаси ва унга уланган истеъмолчилар сони геолокация орқали яққол кўриниб туради. Ҳар бир ҳудудга бириктирилган мутахассислар онлайн режимда бутун мамлакатдаги ҳолатни кузатиб боради, зарур пайтда истеъмолчиларга тезкор хизмат кўрсатади.

    Шу ерда электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

    Давлат раҳбари марказдаги ситуацион хонани ҳам кириб кўрди.

    Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида электрон ҳисоблагичли абонентлар қамровини 2021 йил якунигача 100 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

    Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига жами 7 миллион 418 мингдан зиёд истеъмолчини улаш режалаштирилган.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев қатор давлат элчилари ва ташкилот вакилларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилгани, Шавкат Мирзиёев кун-у тун ишлайдиган савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этишни маъқуллагани ҳамда Шавкат Мирзиёев масъулларга интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга ошириш топшириғини бергани ҳақида хабар берилганди.

    23.04.2021, 19:46   Изоҳ (0)   32629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Тожикистон фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди

    23.04.2021, 19:10

    Тошкентда радиоактив материал сотмоқчи бўлган уч киши қўлга олинди

    23.04.2021, 18:09

    Шавкат Мирзиёев қатор давлат элчилари ва ташкилот вакилларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    23.04.2021, 17:46

    Бухорода мактаб ўқувчиси ўғриликка қўл урди. ИИБ ўқувчини бармоқ излари орқали топди

    23.04.2021, 17:35

    Севимли брендингизга овоз беринг! «2020 йил бренди» мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилади

    23.04.2021, 17:00

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    23.04.2021, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.