• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Севимли брендингизга овоз беринг! «2020 йил бренди» мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилади

    «Миллий маркетинг маркази» корхоналар ассоциацияси талқинига кўра, жорий йилнинг 22 майида IV «2020 йил бренди» мукофоти билан тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади. Анъанага кўра, севимли бренд учун овоз бериш имконияти ҳар бир истеъмолчига берилади. Энг фаол компаниялар «Йил бренди» мукофоти билан ўтган йилнинг якунларига кўра, Ўзбекистон бозорида муваффақиятли маркетинг ривожлантирилганлиги учун тақдирланади. Тақдирлаш III Makon Marketing Forum — халқаро маркетинг бизнес форуми доирасида ўтказилади.

    «Ўтган йил ҳамма учун мураккаб келди. Ўтган йилги онлайн тадбирларимизда биз кўплаб компанияларнинг ишига таъсир кўрсатган инқироздан чиқиш борасида, бизнес учун тавсиялар берган эдик. Очиқ овоз беришни эълон қилишдан олдин биз, бу йил овоз беришга айнан қандай тоифаларни таклиф этиш юзасидан муҳокама ва таҳлил ўтказдик. Натижада пандемияга қарамай ҳам фаол ишлашда давом этаётган брендларнинг 24 та тоифаси юзага келди. Бозордаги вазиятдан келиб чиқиб, мукофот тоифалари ҳар йили ўзгариб туради. Бу гал мукофотда кўнгилочар боғлар, СКМ, фитнес марказ каби тоифалар қатнашмайди. Бунинг сабаби ҳаммага тушунарли, деб ўйлайман. Аммо янги тоифалар қўшилди: бизнес-курслар, ОТМ, етказиб бериш хизматлари, хусусий тиббиёт марказлари ва бошқалар. Мукофотнинг бош вазифаси ўзгаришсиз қолади — маҳаллий бозорда муваффақиятли ишлаётган компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш. Бундан ташқари, биз компанияларнинг ўз товар ва хизматларини илгарилатишидаги самарали услубларга эътиборни қаратиш, истеъмолчиларнинг брендлар ҳақидаги фикрларини билиш, истеъмолчиларнинг овоз бериши баробарида тақдим этилаётган хизматлар ҳамда таклиф этилаётган оммавий истеъмол товарлари сифатини баҳоловчи, мустақил профессионал ҳамжамият сифатида намоён бўлаётган ассоциация экспертлари ва ҳамкорларининг фикрларини жамлаш ниятидамиз», — деб қайд этди мукофот ташкилотчиси, «Миллий маркетинг маркази» корхоналар ассоциацияси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.

    Эслатиб ўтамиз, ўтган йили III «2019 йил бренди» мукофоти доирасида биринчи бор (катта муваффақият билан) истеъмолчиларнинг онлайн овоз бериши ўтказилган эди. Мукофотда 100 дан зиёд брендлар қатнашган, овоз беришда 150 000 дан ортиқ киши иштирок этган ва 20 та тоифа бўйича ғолиблар аниқланган.

    Жорий йилда истеъмолчиларнинг овоз бериши бошланиб бўлди. У 2021 йил 16 апрелдан 14 майга қадар ўтказилади. Овоз бериш @makon_brand_bot Telegram-ботида ўтказилмоқда. Овозлар сонининг жорий ҳолати nmc.uz сайтида акс этади ва исталган шахс очиқ овоз бериш кечаётган даврда, реал вақт режимида унинг севимли бренди жадвалнинг қайси ўрнида эканлигини кузатиб бориши мумкин.

    Мукофотда овоз бериш учун қуйидагилар зарур: @makon_brand_bot ботида рўйхатдан ўтиш, тоифалардан бирини танлаш, ўз овозингизни бермоқчи бўлган брендни топиш ва овоз бериш. Шу тариқа ўз севимли брендингизни танлашингиз ва барча 24 та тоифада овоз беришингиз мумкин.

    • Банк хизматлари
    • Суғурта компаниялари
    • Девелоперлар
    • Олий таълим муассасалари
    • Бизнес курслар
    • Чет тиллари курси ва ўқув марказлари
    • Мобил операторлар
    • Тўлов тизимлари
    • Интернет провайдерлар
    • Енгил автомобиллар
    • Маиший техника
    • Бўлиб тўлаш ёки кредитга маиший техника сотиш дўконлари
    • Тезпишар таом ресторанлари
    • Озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари
    • Қаҳвахоналар
    • Қандолат маҳсулотлари
    • Энергетик ичимликлар
    • Ширин газли ичимликлар
    • Минерал ичимлик суви
    • Колбаса маҳсулотлари
    • Озиқ-овқат чакана савдоси
    • Янгиликлар интернет сайтлари
    • Ювиш воситалари
    • Хусусий тиббиёт марказлари
    Биз бот ишлаб чиқувчилар — ClickМе компанияси раҳбари Тимур Боқиев ва RedFox IT агентлиги раҳбари Шоядбек Абдурасуловдан Telegram-ботдаги очиқ овоз бериш техник жиҳатдан турли ҳужум ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлардан қанчалик ҳимояланганлиги ҳақида сўраган эдик.

    Улардан «Бу йил ботни ишлаб чиқишда ўтган йилги тажрибани инобатга олдик ва ботнинг овоз бериш учун қулай қилишгагина эмас, балки ишончли бўлишига ҳам аҳамият бердик. Рўйхатдан ўтгандан кейин ҳар бир овоз берувчига верификациядан ўтиш ва назорат саволига жавоб бериш таклиф этилади. Бу овоз беришда фақат реал истеъмолчиларни қолдириш имконини беради. Овоз берувчилар учун қулайлик – исталган пайтда овоз беришни давом эттириш имконияти яратилган. Бу ҳақда ботга махсус эслатма келади. Биз катта функционалликка ва бир неча босқичли ҳимояга эга, жуда ишончли бот яратдик. Бутун овоз бериш жараёнида ҳақиқатдан ҳам кўп истеъмолчилар овоз берган бренд ғолиб бўлиши учун барча жараёнларни мониторинг қилиб борамиз», — деган жавоб берилган.

    Очиқ овоз беришдан ташқари, параллел равишда ассоциация ҳамкорлари ва экспертлари ўртасида сўров ҳам ўтказилади. Унда 200 дан зиёд респондентлар қатнашади. Профессионал ҳамжамият ўртасидаги сўров натижалари бўйича ҳам барча 24 тоифа бўйича совринлар топширилади.

    «De Facto маркетинг агентлигимиз 2018 йилдаги илк мукофотдан буён сўровномани ўтказишда қатнашиб келади. Овоз бериш натижасидан фарқли ўлароқ, истеъмолчилар ва брендларимиз жуда қимматли ва холис ахборот ҳамда йил бўйи қилган ишларининг баҳосини олади, деб ўйлайман. Истеъмолчилар Ўзбекистонда у ёки бу йўналишда товар ва хизматлар таклиф этаётган нечта бренд мавжудлигини яққол кўради, брендлар эса ўз фаолиятларининг матлаби, яъни бевосита истеъмолчиларидан «қайта алоқа»га эга бўлади. Бошқа томондан, бу жиддий тадқиқот бўлиб, энг яхшиларни қайд этиш ва рағбатлантириш, етакчиларни аниқлаш имконини берибгина қолмай, айнан фаол рақобат мавжуд бўлган ҳамда бунинг самараси ўлароқ қизиқарли маркетинг ечимлари кузатиладиган B2C сегменти брендлари қандай ишлаётганлигини ҳам кўрсатади. Бу йил биз анъанага кўра, ассоциация ҳамкорлари ва экспертлари ўртасида сўровнома ўтказамиз. Респондентлар ва ассоциация профессионал ҳамжамияти аъзолари сони йилдан йилга ўсиб бормоқда ва бу бизни қувонтиради. Сўровномада биринчи бор қатнашаётган компаниялар ва экспертлар ҳам мавжуд. Бу йил ҳам вазифамиз ўзгаришсиз қолади: овоз беришни холис ва беғараз ўтказиш. Биз бунга тайёрмиз!», — деб ишонтириб айтади De Facto маркетинг агентлиги директори Азиз Бўриев.

    Маросимда «2020 йил бренди» мукофоти 24 та тоифанинг ҳар биридаги ғолиблардан ташқари «Йил шахси», «Маркетинг ва рекламага қўшган ҳиссаси учун», «Йил янгилиги» махсус совринлари ҳам топширилади. Овоз бериш аллақачон бошланган.

    Ўзингиз қатнашинг ҳамда ҳамкасблар ва дўстларни ҳам бунга таклиф этинг. Сизнинг овозингиз севимли брендингизни қўллаб-қувватлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин!

    23.04.2021, 17:00   Изоҳ (0)   25302
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    23.04.2021, 16:57

    UzAuto Motors ўзининг илк халқаро облигацияларини чиқаради

    23.04.2021, 16:33

    Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

    23.04.2021, 16:09

    Ўзбекистонга қалбаки авторақамлар олиб кирилаётгани аниқланди

    23.04.2021, 15:32

    Самарқанддаги 4 та МТT тарбияланувчилари ва тарбиячиларида коронавирус касаллиги аниқланди

    23.04.2021, 15:08

    Сергели туманида бир сутка иссиқ ва совуқ сув бўлмаслиги маълум қилинди

    23.04.2021, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 11:28

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    Мусиқа | 11 май, 11:00

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00

    Нима учун шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон машинада хавфсизлик камарини тақмайди?

    Шоу-бизнес | 11 май, 09:53

    Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 09:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.