• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев қатор давлат элчилари ва ташкилот вакилларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    Хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Аълам, Чехия элчиси Вацлав Йилек, Миср элчиси Амира Фаҳмий, Иордания элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод, Туркия элчиси Олган Бекар, Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан ва Россия элчиси Олег Малгиновдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбир аввалида давлат раҳбари янги тайинланган элчиларни мамлакатдаги дипломатик миссияси бошлангани билан самимий табриклади.

    Ўзбекистон хорижий мамлакатлар ва халқаро тузилмалар билан конструктив мулоқотни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва амалий шерикликни кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратаётгани таъкидланди.

    Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар, янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган стратегик дастур ва лойиҳаларнинг устувор йўналишлари алоҳида қайд этилди.

    Бу борада пандемия оқибатларини енгиб ўтиш ва барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш ва уларнинг турмуш даражасини ошириш, узоқ муддатли ўсишнинг янги нуқталарини шакллантириш ва мамлакатнинг глобал рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари диққат марказида турибди.

    Ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида сўз юритар экан, Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ва жаҳоннинг етакчи давлатлари билан стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

    Бугун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан савдо, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар ва «яшил иқтисодиёт», транспорт, транзит ва логистика, молия, тиббиёт ва кўплаб бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, МДҲ, ШҲТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий кенгаш ва бошқа нуфузли тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни давом эттириб, кўп томонлама алоқаларни ривожлантирмоқда, глобал молиявий институтлар билан шерикликни кенгайтирмоқда.

    Давлат раҳбари янги элчилар вакиллик қилаётган мамлакатлар билан кенг кўламли ва узоқ муддатли ҳамкорликнинг истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтди.

    Бангладеш Жанубий Осиёдаги муҳим ҳамкор ҳисобланади, дўст халқларни маънавий ва маданий қадриятлар, муқаддас дин азалдан боғлаб келади.

    Икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги кооперацияни кучайтириш муҳим экани таъкидланди. Иккала мамлакат ўзаро савдо ва сайёҳлар оқимини тубдан кўпайтириш учун барча имкониятларга эга. Шу мақсадда алоқаларни жадаллаштириш ҳамда қўшма Ҳукуматлараро комиссия салоҳиятини тўлиқ ишга солиш зарур.

    Таъкидланишича, Чехия Ўзбекистоннинг Европадаги ишончли ва истиқболли шеригидир.

    Ўзбекистон Президенти кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар жадал суръатда ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди. Пандемияга қарамай, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йили уч баробар кўпайиб, 500 миллион доллардан ошди.

    Юқори технологиялар ва инновациялар, автомобиль саноати, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, энергетика, тиббиёт, таълим ва туризм каби соҳаларда қўшма лойиҳалар портфелини шакллантириш асосий вазифа этиб белгиланди. Бу бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг сермазмун кун тартибини шакллантиришга хизмат қилади.

    Миср элчисига мурожаат қилар экан, Ўзбекистон Президенти икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

    Бунга Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси 2018 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифининг самарали натижалари хизмат қилди.

    Ҳамкорлик бўйича ишга солинмаган улкан салоҳиятдан самарали фойдаланиш, жумладан, ҳамкорликнинг институционал механизмларини фаоллаштириш таклиф қилинди.

    Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, фармацевтика, савдо, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Маърифатли ислом ғоялари ва қадриятларини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш муҳим йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

    Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг яқин ва ишончли ҳамкори – Иордания билан икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади.

    Шерикликни фаоллаштириш учун зарур ҳуқуқий асосларни шакллантириш, савдо, кооперация ва ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинув дастурини тайёрлаш муҳимдир.

    Бундан ташқари, БМТ, ИҲТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин мулоқот ва ўзаро кўмак давом эттирилади.

    Ўзбекистон Президенти олий даражада ўтказилаётган мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Туркия билан стратегик шериклик муносабатларида эришилган бугунги даражани юқори баҳолади.

    Бугун ишончга асосланган сиёсий мулоқот қарор топди. Пандемияга қарамасдан, делегациялар билан алмашинув фаол давом этмоқда. Хусусан, кейинги ойларда Туркия ташқи ишлар ва савдо вазирлари бошчилигидаги делегациялар ташриф билан мамлакатда бўлди.

    Туркиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида йирик савдо, инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро мулоқотлар йўлга қўйилди, таълим, маданият ва кино соҳаларида қўшма дастур ва тадбирлар муваффақиятли ўтказилмоқда.

    Бўлажак саммитларга – Туркий кенгашнинг Истанбулдаги навбатдаги йиғилиши ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.

    Европа Иттифоқи анъанавий равишда мамлакатнинг муҳим стратегик шериги бўлиб ҳаракат қилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кейинги йилларда Ўзбекистон ва ЙИ ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорлик янги суръат касб этди.

    Европалик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар, иқтисодий ислоҳотлар ва трансформация жараёнларига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак алоҳида қайд этилди. Ўзбекистонга ЙИ Преференциялар бош тизимининг бенефициари мақоми берилгани биргаликда эришилган муваффақият ва икки томонлама муносабатларнинг муҳим ютуғи сифатида эътироф этилди.

    Бугунги кунда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси юзасидан фаол музокаралар давом этмоқда. «Ўзбекистон – Евроиттифоқ» ва «Марказий Осиё – Евроиттифоқ» форматларида самарали мулоқот ҳам ривожланмоқда.

    Олий даражада ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар кўп қиррали Ўзбекистон–Европа муносабатларини принципиал жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

    Президент таъкидлаганидек, Ўзбекистон билан Россиянинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилиги мисли кўрилмаган юқори даражага етди.

    Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва ўзаро қўллаб-қувватлаш туфайли ҳамкорликнинг барча йўналишларида жадал ривожланиш кузатилмоқда.

    Савдо, инвестициялар, энергетика, саноат, металлургия, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма, банк-молия, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва кўплаб бошқа соҳаларда йирик лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда.

    Тошкент шаҳрида яқинда ўтказилган «Иннопром» халқаро кўргазмаси Россиядан ташқарида илк бор ташкил этилган бўлиб, кенг кўламли ҳамкорликда улкан салоҳият ва имкониятлар мавжуд эканини яна бир бор намойиш этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, МДҲ, ШҲТ, Евросиё иқтисодий иттифоқи ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли мулоқот кенгайиб бормоқда.

    Бугунги кунда томонлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг Москвадаги бўлажак саммитига жиддий тайёргарлик кўраётгани таъкидланди. Ушбу учрашув икки томонлама стратегик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришда янги тарихий босқични бошлаб бериши кутилмоқда.

    Давлат раҳбари сўзининг якунида дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига уларнинг Ўзбекистон билан дўстлик ришталари ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар ва зафарлар тилади.

    Ўзбекистон Президенти янги тайинланган элчилар билан қисқа суҳбатлар ўтказди.

    Дипломатлар самимий қабул ҳамда самарали фаолият учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, икки томонлама алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун бор куч-ғайратини сафарбар қилишини қайд этди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев кун-у тун ишлайдиган савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этишни маъқуллагани, масъулларга интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга ошириш топшириғини бергани ҳамда Андижондаги коррупция ҳолатларини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

    23.04.2021, 17:46   Изоҳ (0)   17426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода мактаб ўқувчиси ўғриликка қўл урди. ИИБ ўқувчини бармоқ излари орқали топди

    23.04.2021, 17:35

    Севимли брендингизга овоз беринг! «2020 йил бренди» мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилади

    23.04.2021, 17:00

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    23.04.2021, 16:57

    UzAuto Motors ўзининг илк халқаро облигацияларини чиқаради

    23.04.2021, 16:33

    Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

    23.04.2021, 16:09

    Ўзбекистонга қалбаки авторақамлар олиб кирилаётгани аниқланди

    23.04.2021, 15:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси




    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07

    Маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:02

    Эронда суд биносига ҳужум: 9 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 21:34

    Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир”да қанча маош олиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 26 июл, 21:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.