• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Социализм қурувчиси. 22 апрель — рус инқилобчиси ва йўқсиллар доҳийси Ленин туғилган кун

    «Тўқсон кун бўлса баҳор, Аммо унда бир кун бор, Барчасидан улуғ кун, Барчасидан сермазмун, Бу кун Илич туғилган, Бу кун севинч туғилган...». Ўттиз йил илгари ҳам мактаб ўқувчилари 22 апрель куни шу шеърни айтиб, тадбир уюштирарди. Ҳозирги ёшлар танимайдиган ва тан олмайдиган Владимир Илич Ленин етмиш йиллик Собиқ Иттифоқ даврида доҳий саналган бўлиб, ўзини зиёли санаган киши унинг таржимайи ҳолини пухта билар, тарихи синчиклаб ўрганилар, хато-камчиликлари бўлиши мумкинлиги эса ақлга сиғмасди. Сана муносабати билан «Дарё» колумнисти Шукуржон Исломов коммунистлар доҳийси ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Фото: «Gazeta.ru»

    Владимир Илич Ульянов 1870 йилда Россиянинг Симбирск (ҳозирги Ульяновск) шаҳрида инспектор оиласида туғилган. Унинг ота ва она тарафдан аждодларида швед, немис, украин, яҳудийлар қони бўлган. Володя Ульянов мактабда аъло баҳоларга ўқиган, фақатгина мантиқ фанидан «тўрт»и бор эди, холос. Ленин ҳаётини ўрганган тарихчиларнинг ёзишича «...ўқувчилигидаёқ у фавқулодда қобилияти, кучли хотираси, тартиб-интизомли ва қизиқувчанлиги билан ажралиб турар, умуман у ўзиюрар энциклопедия эди». У мактабни битиргунча ҳам ҳокимиятдан норозилиги ва инқилобий истаклари борлиги сезилмаган. У отасининг йўлидан кетиб, катта давлат лавозимларида ишлашини тахмин қилишарди. Аммо бундай бўлмади. Владимир Ульяновдан йирик инқилобчи, марксчи олим, большевиклар партияси етакчиси ва тарихдаги биринчи социалистик давлат бунёдкори етишиб чиқди. Акасининг ўлими унинг дунёқарашини тамом ўзгартириб юборди.

    Володя Ульянов мактабни битираётган йили унинг катта акаси Александр подшо ҳукуматига қарши бўлган «Халқ иродаси» ноқонуний ташкилотига аралашганлиги учун ҳибсга олинади. Ака-укаларнинг онаси афв сўраб, подшоҳга хат ёзади, аммо Александр афв сўрашдан бош тортади. Кўп ўтмай у осиб ўлдирилади. Подшо жазолаган одамнинг оиласида радди-маърака бўлади, Ульяновлар билан қўшнилари алоқани узади. Бу ҳодисалар 17 ёшли Ульяновнинг хотирасида чуқур из қолдирганди.

    Шундан сўнг ёш Ульянов Маркс, Энгельс, Плеханов каби олимларнинг асарларини жиддий ўрганишга киришади. Қонун тақиқлаган тўгараклар билан алоқа боғлайди. Университетда ўқиш вақтида ғалаён қўзғашда айбланиб, ўқишдан четлаштирилади. Айниқса, унинг дунёқарашига рус файласуфи, ёзувчи, инқилобчи Николай Чернишевскийнинг асарлари қаттиқ таъсир кўрсатади. Социал-демократияга қизиқади. 1895 йилда Европага бориб, халқаро ишчилар ҳаракатлари етакчилари билан кўришади ва қайтгач бир гуруҳ ҳамфикрлари билан «Ишчилар синфини озод қилиш учун кураш иттифоқи»ни тузади. Бу иши учун Енисей губерниясига сургун қилинади. Сургундаги ҳаёти ёмон кечмайди, ўз асарларининг каттагина қисмини ёзиб тугаллайди. Надежда Крупская билан турмуш қуради. 1900 йилда унинг сургун муддати тугайди ва Псковга келиб, «Заря» ва «Искра» номли газеталар чиқаради.

    1905 йилдан 1907 йилгача Швейцарияда иммиграцияда яшайди. Биринчи рус инқилоби омадсиз якунланиб, ташкилотчилари қамалгач, у партияни бошқаради. Доимий равишда Европа бўйлаб кўчиб юрганига қарамасдан биринчи инқилобдан иккинчисигача унинг ижоди сермаҳсул бўлади: «Правда» газетасини чиқариб, унда тинимсиз публицистик материаллар бериб боради. Икки йилда «Правда»да Лениннинг 270 га яқин мақоласи чоп этилади. Бу мақолалар большевизмни тарғиб қиларди. Ленин ўша йиллари Сталин билан танишган, Сталин газета муҳаррири эди.

    Фото: Godliteratury

    Фото: Godliteratury

    1917 йилда Ленин қуролли қўзғалон ва октябрь инқилоби ташкилотчиларидан бири бўлади ҳамда шўролар ҳукумати ўрнатилишида бош бўлади. Шу йилнинг 31 октябрида Лениннинг шахсий буйруғи билан Петрограддан Москвага келтирилган аскарлар, ҳарбий денгизчилар ва қизил гвардиячилар ҳокимиятнинг шўролар қўлига ўтишини таъминлайди.

    Ленин бошчилигида ҳокимиятга келган большевиклар бутунлай янги тизимни қура бошлайди. Большевиклар Европа социал-демократларидан радикал ислоҳотчилиги билан ажралиб турар, капитализм билан муросасиз эди. Лениннинг қисқача биографиясида ёзилишича, у Германия билан тинч яшашга келишган, хусусий савдо учун шароит қилиб берган, чунки давлат бу вақтда фуқароларни тўла таъминлай олмас, шу боис мустақил нон топишга изн берганди. Бу ички вазиятни анча юмшатган. Лениннинг раҳбарлиги остида Қизил Армия тузилган. 1922 йилда эса СССР деб аталган янги давлат ташкил топган. Мамлакатни тўла электрлаштириш ғояси ҳам Ленинга тегишлидир.

    1918 йилда Фанни Каплан исмли анархист аёл Ленинга ўқ отиб, яралайди. Шундан сўнг пролетариат доҳийсининг саломатлиги ёмонлашади ва тўрт йилдан сўнг фаол сиёсатдан аста-секин чекина бошлайди. 1923 йилда соғлиғидан бутунлай ажралиб, ногиронлар аравачасига ўтиради. Бир йилдан сўнг миясига қон қуйилиши туфайли дунёдан ўтади. Айрим тарихчиларнинг айтишича, Ленин ўлимига нейросифилис сабабчи, чунки у аввалдан сифилисдан даволаниб юрган.

    Лениннинг танаси бальзамланиб, мавзолейга қўйилган. СССР даврида уни кўриш учун одамлар навбатда турарди. Ҳозир ҳам Лениннинг жасади мавзолейда, бироқ уни кўмиш масаласи тез-тез кўтариляпти. Чунки уни сақлаш Россия ҳукуматига бир йилда ўн минглаб долларга тушмоқда.

    Лениннинг шахсий хусусиятлари ҳақида гап кетганда уни талабчан, синчков ва тартибли эканлиги билан бирга ўта авторитар ва қув эканлигини британиялик тарихчи Ҳелен Раппопорт тилга олади. Фикрини маъқулламаганларга тоқатсиз бўлган, дўстлик унинг учун иккинчи даражали эди. Душманларига шафқатсиз бўлиб, одамлардан ўз мақсадида истаганича фойдаланган. Лениннинг тили чучук бўлиб, «Р»ни талаффуз қилолмасди. Лениннинг дабдабадан қочиб, оддий яшаш тарзи одамларнинг унга ихлосини орттирган. Бу ленинчиларнинг ҳозир ҳам асосий аргументларидан биридир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лениннинг фаолияти ҳақида халқ ҳам, тарихчилар ҳам ягона фикрда эмас. Уни миллий қаҳрамон сифатида кўрувчилар ҳам, давлат жиноятчиси деб ҳисобловчилар ҳам кўп. Талқинлар эса бир-бирига ўта зиддир. Сўровномалар натижасига қарасак, подшо ҳукуматини ағдариб халқ ҳокимияти ўрнатгани, оддий одамлар ҳаётини яхшилагани, саводсизликни тугатиб, барчага бепул таълим ҳуқуқини бергани, ишчи-деҳқонларга эркинлик ва ҳуқуқ бергани, ижтимоий тенгликни таъминлагани учун Ленинни ҳурматлашади. Аммо фуқаролар уруши ёйилиши, давлатнинг пароканда бўлиши, инқилобдан кейинги иқтисоднинг издан чиқиши, очарчилик, подшо оиласининг ўлдирилиши, мамлакатнинг табиий йўлдан нотўғри йўлга оғишида бош айбдор Ленин деб ҳисобловчилар ҳам оз эмас. Россияликларнинг Ленинга муносабатида қизиқ тенденция кузатилади: ижтимоий-иқтисодий табақаланиш кучайган маҳалда Ленин машҳурлаша бошлайди ва одамлар тўкин совет йилларини қўмсаб қолади. Аслида, бу фақат россияликлар учун эмас, собиқ СССРнинг деярли барча давлатлари учун хос десак бўлади.

    Ленин оддий одамларнинг кўнглини усталик билан овларди. Унинг оддий ошпаз аёл мамлакатни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги гапи машҳур. Ленин шундай ҳисоблаганига ишониш қийин, чунки у чуқур билимли киши эди. Бу интеллект жиҳатдан одамлар орасидаги фарқ унча катта эмаслигини таъкидлаш учун айтилган муболағали гап бўлиши мумкин. Ёки Лениннинг навбатдаги популизми. Борингки, қорни очиб турганда айтиб юборган бўлиши эҳтимол. Шунга қарамасдан, Ленин СССРда бениҳоят улуғланган. Ўзбек тарихчиларининг ёзишича, Ленин пайғамбар эканлиги хусусида жиддий баҳслар бўлган. Ўзбек совет адиблари орасида Ленинни бир бора мақтаб ёзмаган ижодкорни топиш қийин.

    22.04.2021, 23:41   Изоҳ (0)   64768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Путиннинг «қизил чизиқлар» ҳақидаги огоҳлантиришига жавоб қайтарди

    22.04.2021, 23:27

    Forbes энг бой россияликлар рейтингини эълон қилди. Алишер Усмонов унда 7-ўриндан жой олди

    22.04.2021, 22:10

    Қримда Россиянинг 10 мингдан ортиқ аскари иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди (видео)

    22.04.2021, 18:08

    Марказий Осиё давлатлари АҚШ фуқаролари учун саёҳат қилиш тавсия этилмаган мамлакатлар рўйхатига киритилди

    22.04.2021, 16:58

    Чехия Сенати Россия билан дўстлик шартномасини бекор қилишга ва Прагада фақат бир нафар россиялик дипломатни қолдиришга чақирди

    22.04.2021, 16:45

    Туркияда уч кунлик тўлиқ локдаун эълон қилинди

    22.04.2021, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15

    Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 3 июн, 13:11

    Ҳиндистон аэропортига йўловчи 47 та заҳарли илон олиб келди (фото)

    Дунё | 3 июн, 12:55

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30

    Японияликлар 45 соатда уй қуришни ўрганиб олди (видео)

    Архитектура | 3 июн, 12:45

    Пеп Гвардиола: “Мавсум оғир бўлди, лекин биз муҳим вазифани бажардик”

    Спорт | 3 июн, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.