Табиий маҳсулотлардан тайёрланувчи мазкур егулик мазалилиги билан бирга, организм учун ҳам фойдали ҳисобланади.
Керакли маҳсулотлар:
- майиз — 160 г;
- сули ёрмаси — 45-50г;
- майдаланган зиғир уруғи — 2 ош қошиқ;
- ёнғоқ — 45 г;
- асал — 1 ош қошиқ;
- ваниль эссенсияси — 1/4 чой қошиқ;
- туз — 1/2 чой қошиқ;
- кунжут.
- Майизни қайноқ сувга солиб, 5-7 дақиқага қолдиринг. Кейин сувдан олиб, қуритинг.
- Блендерда сули ёрмаси, зиғир уруғи, ёнғоқни майдаланг. Унга майиз, асал, туз ва ваниль солиб, ёпишқоқ масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг.
- Тайёр аралашмадан шарчалар ясаб, кунжутга белаб олинг.
- Шарчаларни пергамент қоғоз устига териб, 1-2 соатга музлаткичга қўйинг.
Изоҳ (0)