Шамоллашнинг олдини олиш ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун уйда ўзингиз бемалол тайёрлашингиз мумкин бўлган оддий, мазали ва фойдали обакилардан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- шакар — 2/3 стакан;
- лимон шарбати — яримта лимондан;
- сув ёки мойчечак дамламаси — 2 ош қошиқ;
- майдаланган занжабил — 1 чой қошиқ;
- қалампирмунчоқ — 4 та;
- асал — 2 ош қошиқ;
- шакар кукуни.
- Қизиган идишга шакар солиб, сув ёки мойчечак дамламасини қуямиз. Кетма-кетликда занжабил, қалампирмунчоқ, асал, лимон шарбатини ҳам соламиз.
- Секинлик билан аралаштириб, жигарранг бўлгунча қайнатамиз.
- Пергамент қоғозга тайёр суюқликни қошиқ билан оз-оздан айлана шаклида қуйиб чиқамиз. Обакилар устига шакар кукуни сепамиз.
- Тайёр обакилар совигач, идишга йиғиб оламиз.
Изоҳ (0)