Европа Иттифоқи Мьянмада ҳокимият тепасига келган яна 10 нафар ҳарбий хизматчига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse нашрига таяниб «ТАСС» хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Myanmar Economic Corporation конгломерати ва Myanmar Economic Holdings Ltd. компанияларига нисбатан ҳам санкциялар жорий қилинди.
Март ойида Евроиттифоқ Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш ва репрессиялар учун жавобгар бўлган 11 кишига қарши санкциялар киритган эди.
Маълумот учун, президент Вин Мьин ва давлат маслаҳатчиси (унинг лавозими ҳукумат раҳбарига тенг), ҳукмрон «Демократия учун миллий лига» партияси етакчиси Аун Сан Су Чжи ноябрда бўлиб ўтган сайловлардаги фирибгарликларга жавобан қўлга олинган. Шундан сўнг Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олди ва бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.
Давлат тўнтаришидан кейин ҳарбийлар Қуролли Кучлар бош қўмондони, катта генерал Мин Аунг Хлайнни вақтинчалик президент этиб тайинлади ва мамлакат етакчилари ҳибсга олингач, ҳокимиятни қўлга олган Мьянма Қуролли Кучлари фавқулодда ҳолат бекор қилингандан сўнг янги сайловлар ўтказиш режасини эълон қилди.
Шундан сўнг Мьянма аҳолиси 6 февраль куни Янгон кўчаларига чиқиб, ҳарбийлар томонидан ҳокимият эгаллаб олинишига қарши чиқди. Ҳарбий тўнтаришдан сўнг оммавий норозилик ва иш ташлашлар бошлангач, мамлакатда интернет деярли бутунлай узиб қўйилди.
Изоҳ (0)