Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

13 апрель куни Лас-Вегасдаги меҳмонхонада Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева ва россиялик блогер Амиран Сардоровнинг тўйи бўлиб ўтди. Тор доирада ўтказилган тўйда келин-куёвнинг яқин дўстлари иштирок этган.

Фото: Instagram / @mashatilly

Фото: Instagram / @mashatilly

Амиран ва Марям ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўйдан суратларини эълон қилиб, ўз таассуротлари билан бўлишмоқда.

«Мен кеча уйландим. Бармоғимизга узук тақиб, ‘Энди сизлар эр-хотинсизлар’ дейишса, ичимизда нима ўзгариши менга доим қизиқ бўлган. Айтишим мумкинки— ҳеч нарса ўзгармас экан. Никоҳимизни Лас-Вегасда Элвис Пресли қайд этди. Ҳаммаси жуда тез бўлганидан мен ҳеч нарсани тушуна олмадим. Энди Маша (Марям) билан бу амалиётда қандай ишлашини ҳамда узоқ ва бахтли яшаш мумкинлигини тушунишга ҳаракат қиламиз», — деб ёзди Амиран.

Фото: Instagram / @mashatilly

Фото: Instagram / @mashatilly

Марям Тиллаева эса бу кунни бутун умр орзу қилгани ҳақида сўзлаб берди:

«Бу кун шундай оддий ва қўққисдан келади, деб тасаввур ҳам қила олмасдим. Амиран, мен сени севаман! Кичкина қизчадек бу кун ҳақида бутун умр орзу қилганман. Ва... Элвис Пресли, дўстлар, 13-сана, Yeezy кроссовкаси ҳамда жуда кўп кўз ёшлар...».

Фото: Instagram / @mashatilly

Фото: Instagram / @mashatilly

Маълумот учун, бизнесмен Тимур Тиллаев ва Лола Каримованинг тўнғич фарзанди Марям 7 йил аввал АҚШга, ўқиш учун кўчиб кетган. У ҳозирда ўзининг шахсий кийим брендига асос солиш устида иш олиб бормоқда. Россиялик YouTube-блогер Амиран ҳам АҚШда яшайди. Улар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига бир неча марта бирга тушган сурат ва видеоларини жойлаштирган бўлса-да, муносабатлари ҳақида очиқ гапирмаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Human.uz” журналистлари қўлга олинди
Маҳаллий
Мирзиёев: Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар муваффақияти транспорт соҳасидаги ҳамкорлик самарадорлигига боғлиқ
Иқтисодиёт
Ўзбекистон ҳудудларининг гидроэнергетика рейтинги: мамлакатда сувдан энергия олиш имкониятлари қандай?