• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    150 йиллик музей. «Метрополитен» музейи тарихи

    «Метрополитен» санъат музейи дунёдаги энг йирик музейлардан бири бўлиб, ташриф буюрувчилар сони бўйича рейтингларда тўртинчи ўринни эгаллайди. 2018 йилдан бери музейга бепул кириш ҳуқуқи фақат у жойлашган ҳудуд аҳолиси – нью-йоркликлар учун сақланиб қолган, қолган ташриф буюрувчилар учун 25 долларлик бадал жорий қилинган. «Дарё» бугун сизни ушбу музей билан таништиради.

    Музейга 1870 йилда асос солинган. 2013 йилги маълумотларга кўра, музейнинг йиллик ташриф буюрувчилари сони 6 226 727 тани ташкил этади. Музей директори Макс Холляйндир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Музей тарихи

    Музей 1870 йилнинг 13 апрелида бир гуруҳ америкалик ишбилармонлар ва санъат ихлосмандлари томонидан ташкил этилди ва биринчи марта 1872 йил 20 февралда жамоатчиликка очилди. Унинг биринчи президенти Жон Тэйлор Жонсон, ижрочи директори эса Жорж Палмер Путнем эди. Илк кириш чипталари турли рангдаги кичкина думалоқ нишонлар бўлиб, ҳар бир ҳафта кунининг нишони турлича рангланган. Уларни уст кийимларига ёпиштириш ёки эсдалик сифатида олиб қолиш мумкин эди. 2014 йилда музей металл нишончалардан фойдаланишни тўхтатди ва стикерларга ўтди.

    Музей 1880 йилда америкалик меъморлар Калверт Вокс ва Жейкоб Молдлар томонидан бозар услубида қурилган.

    Музей коллекцияси

    Музей учта шахсий коллекция – 174 та санъат асари, шу жумладан, Халс, Ван Дейк, Теполо ва Пуссеннинг ишларига асосланган. Музей коллекцияси жуда тез ўсди. Жон Кенсетт вафотидан сўнг унинг шахсий коллекциясидаги 38 та расм музей тасарруфига ўтди. Аммо фақат ХХ асрга келибгина музей дунё миқёсида шуҳрат қозонди. 1907 йилда музей Огюст Ренуардан ўзининг биринчи расмини сотиб олди.

    Бугунги кунда «Метрополитен» ўзининг импрессионистик ва пост-импрессионистик тўпламлари билан фахрланади. Музейнинг доимий тўпламда икки миллиондан ортиқ тасвирий асарлар мавжуд. Унда жуда катта гравюралар тўплами бор. Фотосуратларнинг катта тўпламлари орасида Уолкер Эванс, Диана Арбус, Алфред Стиглитз ва бошқаларнинг ишлари бор.

    2013 йил апрель ойида коллекционер Леонард Лаудер ўзининг кубизм йўналишига мансуб 78 асардан иборат тўпламини музейга совға қилди, ундаги 33 асар Пикассога тегишли эди.

    Ҳар йили музейнинг янги харидларни ўзида акс эттирувчи «Йиллик ҳисобот» нашр этилади. 2017 йил февраль ойида музей ўз коллекциясидан 375000 та рақамланган санъат асарини оммага тақдим этди. Ушбу расм ва фотосуратларни шахсий ва тижорат мақсадларида эркин ишлатиш мумкин. Бундан ташқари, уларни таҳрирлаш ва янги композициялар таркибида ишлатиш мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Костюм институти

    Костюм институти ўзининг ҳар йили Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Мет Гала шоуси билан машҳур.

    Костюм санъати музейи Эйлин Бернстайн ва Айрин Левисон томонидан ташкил этилган. 1937 йилда у «Метрополитен» санъат музейининг таркибига кирди ва ўз номини Костюм институтига ўзгартирди. Бугунги кунда унинг коллекциясида 35000 дан ортиқ костюм ва аксессуар мавжуд. Институт илгари музей биносининг пастки қисмида жойлашган «Пойдевор» лақабли галереяга эга эди.

    Музейда Vogue журналининг бош муҳаррири Анна Винтур бошчилигидаги ҳар йили ўтказиладиган Мет Гала кўргазмаси мода оламидаги ниҳоятда оммабоп ҳодисага айланди. Таъкидлаш жоизки, 2007 йилда кўргазмага кириш учун чиқарилган 700 та чиптанинг ҳар бирининг бошланғич нархи 6500 АҚШ долларини ташкил этган. Ҳар бир кўргазма модани ижтимоий қадриятларнинг кўзгуси сифатида намойиш этади ва тарихий услубларни, уларнинг бугунги модага қараб эволюциясини кўрсатиб беради.

    2014 йил 14 январдан бошлаб Костюм институти мажмуаси Анна Винтур номи билан атала бошланди. Институт куратори Эндрю Болтон ҳисобланади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

     Қурол-аслаҳалар бўлими

    Музейнинг энг кенг бўлимларидан бири турли даврлар ва маданиятларда қўлланилган қурол-аслаҳаларга бағишланган. Ушбу коллекциянинг илк экспонатлари 1881 йилда сотиб олинган. 1904 йилда музей Европа ва япон қурол-яроғларининг иккита йирик коллекциясини сотиб олди ва бу коллекциялар тез орада халқаро миқёсда машҳурликка эришди.

    Экспонатлар орасида XV-ХВИ асрларга оид Эрон ва Онадўлидан келган қурол-аслаҳалар, шунингдек, Усмонлилар империяси ва мўғуллар давлатининг марваридлари билан безатилган қуроллар мавжуд. Тўплам ҳажми қарийб 14 минг дона экспонатни ташкил этади, улар орасида ҳукмдорлар томонидан ишлатилган кўплаб аслаҳалар, шу жумладан, Англия қироли Генрих VIII, Франция қироли Генрих II ва император Фердинанд I нинг зирҳлари ҳам бор.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Музей бўлимлари

    Ҳозирги кунда «Метрополитен»да қуйидаги бўлимлар мавжуд:
    • Америка декоратив санъати бўлими;
    • Америка рассомлиги ва ҳайкалтарошлиги бўлими;
    • Қадимги Ўрта Шарқ санъати бўлими;
    • Қурол-аслаҳалар бўлими;
    • Африка, Океания ва Америка санъати бўлими;
    • Осиё санъати бўлими;
    • Ўрта аср галереяси бўлими;
    • Костюм институти;
    • Чизмалар ва литографиялар бўлими;
    • Қадимги Миср санъати бўлими;
    • Европа рассомчилиги бўлими;
    • Европа ҳайкалтарошлиги ва декоратив санъати бўлими;
    • Қадимги юнон ва Рим санъати бўлими;
    • Ислом санъати бўлими;
    • Роберт Леман тўплами;
    • Кутубхоналар;
    • Ўрта аср санъати бўлими;
    • Замонавий санъат бўлими;
    • Мусиқий асбоблар бўлими;
    • Фотосуратлар бўлими.
    Ушбу доимий кўргазмалардан ташқари вақтинчалик кўргазмалар учун бир нечта заллар ҳам мавжуд.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    15.04.2021, 16:22   Изоҳ (0)   30495
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия ва Ҳиндистонда рекорд даражада кўп одам коронавирусга чалинди, Россияга ҳар қандай транспортда қайтаётган фуқаролар тест топшириши шарт, Қозоғистонда неча к...

    15.04.2021, 16:10

    ОАВ: АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрлади. Россия дипломатлари АҚШдан чиқариб юборилади ва Россия давлат қарзига нисбатан чекловлар ўрнатилади

    15.04.2021, 14:56

    Туркманистон президенти парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди

    15.04.2021, 11:10

    Россияда ўлатга қарши дунёдаги биринчи суббирлик вакцина яратилди

    15.04.2021, 09:47

    Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Сербияда чиқарила бошлади. Уни яна қайси мамлакатлар ишлаб чиқаради?

    15.04.2021, 09:22

    Литвада Moderna вакцинасини қабул қилган эркак вафот этди. Айни вақтда компания ўз вакцинасининг самарадорлик даражасини пасайтирди

    15.04.2021, 08:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.