Норвегия ошхонасида мазкур миллий таомни тайёрлашда ортиқча маҳсулотдан фойдаланилмайди.
Керакли маҳсулотлар:
- суякли қўй гўшти − 1 кг;
- карам − 1 кг;
- ун − 1 ош қошиқ;
- сув;
- туз ва зираворлар.
- Гўшт ва карам катта-катта тўғралади. Гўштга ун сепилади.
- Катта идишга гўшт териб чиқилади ҳамда туз ва зираворлар сепилади.
- Устидан карам терилади. Маҳсулотлар шу тарзда устма-уст жойлаштирилади. Охирида карам билан якунланади.
- Идишга 1-2 пиёла сув қуйиб, қайнагунча қопқоғи ёпилади.
- Сўнгра олов пасайтирилиб, гўштлар суягидан ажралгунча тахминан икки соат давомида қайнатилади.
- Кўкатлар билан безатилиб, дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)