• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шимолий Кореяда янги ядровий сувости кемасининг қурилиши якунланди — ОАВ

    Шимолий Корея тез орада 3000 тонналик янги ядровий сувости кемасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея ва АҚШнинг разведка хизматлари маълумотларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Жанубий Корея ва АҚШнинг разведка органлари маълумотларига кўра, Шимолий Корея 2019 йилнинг июль ойида тақдим этилган 3000 тонналик сувости кемасининг қурилишини якунлади», — деб хабар берилган агентлик манбасида.

    Агентликнинг маълум қилишича, Шимолий Корея ҳукумати сувости кемасини юқори самара билан тақдим этиш, шу жумладан, АҚШга босим ўтказиш учун қулай вақтни кутяпти.

    Сувости кемаси Pukguksong-3 каби учта сувости баллистик ракеталарини олиб юриш имкониятига эга бўлади.

    Аввалроқ Американинг 38 North портали Шимолий Кореядаги Симпхо Шимолий кемасозлик ҳудудида қайта жойлаштириш ҳаракатлари кузатилганини маълум қилди. Бу ҳаракатлар яқин орада Шимолий Кореянинг янги сувости кемаси қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилиши мумкинлигидан дарак беради, деб ёзди портал.

    2021 йилнинг январь ойида Пхенянда Корея Меҳнат партиясининг VIII қурултойи якунига етиши муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди, унда сувости кемаларининг баллистик ракеталари намойиш этилди. Кореянинг Марказий телеграф агентлиги ракеталарни «дунёнинг энг мукаммал қуроллари» деб атади. Шимолий Кореядаги ОАВлар нашр этган суратларга таяниб, Reuters’нинг ёзишича, гап 2020 йилнинг октябрь ойида намойиш этилган Pukguksong-4’нинг такомиллашган версияси — Pukguksong-5 ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

    Шунингдек, АҚШ мутахассислари Шимолий Кореянинг Йонбён ҳудудидаги ядровий объектларда фаолликни рўйхатга олди ва мамлакат плутонийни қайта ишлаш ёки шунга тайёргарлик кўришда гумон қилди. АҚШ ҳукумати Пхеняннинг бу ҳаракатларини Сеул ва Вашингтон билан қарама-қаршиликни кучайтириш учун ўйлаган стратегиясининг бир қисми, деб атади.

    Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Шимолий Корея иккита тактик ракетанинг муваффақиятли синовлари ҳақида маълум қилган. Кореялик ҳарбийлар хабарига кўра, иккала ракета ҳам КХДР шарқий қирғоқларидан 60 километр масофада жойлашган нишонга муваффақиятли бориб тегган.

    Бундан ташқари, КХДР Япон денгизига қарата иккита баллистик ракетани учирди. Ракета синовлари ҳақида Япония Мудофаа вазирлиги ва Жанубий Корея ҳарбийлари маълум қилган. Бунгача эса АҚШ ҳарбийлари Пхенян тез орада баллистик ракеталар учиришни қайта бошлаши ҳақида огоҳлантирган эди.

    Кейинроқ Шимолий Корея томонидан баллистик ракеталарнинг учирилиши АҚШ ва Япониянинг доимий таҳдидлари олдида ўзини ҳимоя қилиш бўлгани ҳақида айтилди.

    «Яқинда амалга оширилган янги бошқарилувчи тактик ракеталарнинг синовдан ўтказилиши суверен давлатнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш бўйича умумбашарий ҳуқуқидан фойдаланишга тенг ҳаракат бўлди», — деди қўмита котиби.

    12.04.2021, 12:41   Изоҳ (0)   28664
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бишкекда норозилик намойиши уюштирилиб, маҳаллий кенгашларга сайлов натижаларини бекор қилиш талаб қилинди

    12.04.2021, 11:24

    Қирғизистондаги референдумда сайловчиларнинг қарийб 80 фоизи президент ваколатларини кучайтириш ва парламентни қисқартиришни ёқлаб овоз берди

    12.04.2021, 11:09

    Америкада карантин, COVID-19 билан кураш ва аҳолига уч марта тарқатилган ёрдам пули ҳақида ўзбекистонлик ватандошлар ҳикояси

    12.04.2021, 08:18

    Кремль Россия ва Украина ўртасидаги уруш эҳтимолини истисно қилди

    11.04.2021, 22:45

    Италия бош вазири Эрдўғонни диктатор деб атагач, Туркия Италия вертолётларидан воз кечди

    11.04.2021, 17:58

    Қирғизистон президенти референдум куни октябрдаги норозиликларни «нопок сайловлар» билан изоҳлади

    11.04.2021, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.