• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкада карантин, COVID-19 билан кураш ва аҳолига уч марта тарқатилган ёрдам пули ҳақида ўзбекистонлик ватандошлар ҳикояси

    COVID-19 коронавируси АҚШ тарихида илгари рўй бермаган ҳолатларга сабаб бўлди. Касаллик қурбонлари сони Америка армиясининг Биринчи жаҳон уруши давридаги йўқотишлардан ошиб кетди. Аммо ҳукумат касаллик билан кураш давомида фуқароларини моддий қўллаб-қувватлади, ишини йўқотган, кичик бизнеси касодга учраганларга ва аҳолига ёрдам пули ажратди. Ёрдам дастури қамровида ҳозирда Америкада яшаётган ўзбекистонликлар ҳам четда қолмади.

    Беҳзод Мамадиев, Вашингтон шаҳри Колумбия округи

    Фото: Беҳзод Мамадиевнинг шахсий архивидан

    Фото: Беҳзод Мамадиевнинг шахсий архивидан

    Пойтахт Вашингтонда ўтган йили мартдан бошлаб чекловлар жорий этилди. Озиқ-овқат ва бошқа зарур эҳтиёжлардан ташқари, кўчага чиқмаслик сўралди, лекин мажбурий бўлгани йўқ. Хусусий бизнес корхоналари ва ташкилотлар мижозлардан ниқобда юришни талаб қилди. Ниқоб тақиш бўйича ҳам федерал даражада мажбурий қарор чиққани йўқ, фақат тавсия этилди, холос. Хусусий бизнес секторлари эса бунга жиддий қарашди.

    Ресторанлар, кинотеатрлар, шу каби иккиламчи даражадаги бизнеслар бир неча ойга ёпилди. Озиқ-овқат, касалхона, дорихоналар, маҳсулот етказиш билан шуғулланувчи бизнеслар эса фаолиятини тўхтатмади.

    Пандемия бошлангандан бери америкаликлар ва доимий резидентлар уч марта ёрдам олди. 2020 йил март ойи охирида қабул қилинган 2,2 триллион долларлик ёрдам дастури асосида бизнесларга ёрдам пули ажратилди. Шунинг қаторида ҳар бир кишига 1200 доллардан ёрдам пули берилди. 2021 йил бошида одамлар яна бир марта 600 доллардан пул олди. Мартга келиб, учинчи марта 1400 доллардан пул тарқатилди. Демак, пандемия бошлангандан бери ҳар бир ўрта ҳол америкалик ва резидент (жумладан, болалар ҳам) давлатдан ўртача 3200 доллар ёрдам пули олди. Битта оилада агар беш киши бўлса, бу битта оилага 10–15 минг доллар атрофида пул берилди, дегани.

    Ёрдам пулларидан ташқари, ишсизлик нафақаси ҳам тайинланди. Ишини йўқотганларга ҳар ҳафта 400 доллардан ёрдам пули берилди. Улар ҳозир ҳам бу пулни олишяпти (ҳозир ҳафтасига 300 долларга тушган).

    Америкада аҳолини ёзгача тўлиқ эмлаймиз, деган гап бор. Лекин шу билан бирга, одамларни хотиржамликка берилмасликка, чеклов ва гигиена қоидалари қатъий талаб қилишга чақиришмоқда. Вакцина олишни истамайдиган америкаликлар ҳам кўп. Баъзи сўровларга кўра, аҳолининг 50 фоизи буни хоҳламаяпти. Шу боис, вакцинани мажбурлаб беришмайди, аксинча, вакцина олишга тарғибот қилишяпти, холос.

    Умуман, пандемияни енгиш учун аҳолининг 70 фоизи ё вакцина олиши ёки касалланиб табиий иммунитет ҳосил қилиши керак. Ҳукумат мана шу 70 фоизга 2021 йилнинг ёзигача эришамиз, деб умид қиляпти.

    Саидазиз Аъзамов, Нью-Йорк шаҳри

    Фото: Саидазиз Аъзамовнинг шахсий архивидан

    Фото: Саидазиз Аъзамовнинг шахсий архивидан

    АҚШ фуқаролари, грин-карта, яъни доимий резидент мақомига эга бўлганлар, шунингдек, бошқа солиқ тўлаган резидентлар учун stimulus check деб номланадиган ёрдам пули берилди. Шарти шуки, сиз солиқ тўловчи бўлишингиз ва даромадингиз 150 доллардан кам миқдорда бўлиши керак.

    Бунақанги «туртки чеклари» ўтган йили ҳам худди шундай пайтлари берилганди. Болаларга бошида 600 доллар берилганди. Ҳозир улар ҳам катталардек 1400 доллардан олишади.

    Ундан ташқари, даромади паст аҳоли учун Food stamp деган дастур, яна суғурта преференциялари ҳам бор. «Фуд стемп»да озиқ-овқат учун карточкангизга пул ташлаб берилади. Давлат «Медикейд», «Медикейр» дастурлари орқали кам таъминланганлар дори сотиб олиши учун суғурта компанияларига пул ўтказиб беради.

    Stimulus check қоғоз чек шаклида ёки шунчаки солиқ тўлаганингизда киритган картангизга тушади. Унга ҳужжат топширилмайди. Солиқ тўлаганларга автоматик равишда ўтказилади. Маҳалладан маълумотнома, «женсовет»дан тавсиянома керак эмас.

    Агар ишингизни йўқотган бўлсангиз, 1400 доллардан ташқари Unemployment Insurance Benefit дастури орқали ҳар бир штат ўз сиёсатига кўра ҳафтасига сизга ишсизлик суғуртаси (сўзма-сўз таржимаси шундай) беради.

    Жалолиддин Ҳажаев, Атланта шаҳри

    Америкада вирус бошланишини ҳар ким турлича қабул қилди. Кимлардир ишонмади. Яна кимдир ўша заҳоти дўконга чопди. Айримлар 2–3 ойга етадиган озиқ-овқатини ғамлади. Лекин нархлар ўзгармади. Ўз ҳолича қолди.

    Ҳукумат уч марта ёрдам пули берди. Биринчисида катталарга 1200 ва болаларга 500 доллардан берди. Иккинчи сафар ҳаммага баравар 600 доллардан тарқатилди. Учинчи марта катталар-у болаларга 1400 доллардан ажратилди. Ёрдам пули, асосан, 2019 йил солиқ тўланганига қараб берилди. Банкдаги ҳисоб рақамингиз орқали солиқ тўлаган бўлсангиз, ёрдам пули тўғри шу ҳисоб рақамга тушаверди. Қолганлар қоғоз чек шаклида олди.

    Давлат инқирозга учраганларга 2 хил шаклда қарз берди. Ишчига ойлигини камайтирмаслик ёки узмаслик эвазига, хусусий бизнесга эса ишини ривожлантириши учун қайтариш шарти билан 30 йилга маблағ ажратди.

    12.04.2021, 08:18   Изоҳ (0)   30916
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кремль Россия ва Украина ўртасидаги уруш эҳтимолини истисно қилди

    11.04.2021, 22:45

    Италия бош вазири Эрдўғонни диктатор деб атагач, Туркия Италия вертолётларидан воз кечди

    11.04.2021, 17:58

    Қирғизистон президенти референдум куни октябрдаги норозиликларни «нопок сайловлар» билан изоҳлади

    11.04.2021, 17:15

    Шимолий Кореяда масофавий таълим учун жавобгар бўлган мансабдор қатл этилди

    11.04.2021, 13:42

    Туркия президенти Қримнинг Россияга қўшиб олинишини қатъиян тан олмаслигини маълум қилди

    11.04.2021, 11:41

    Қирғизистонда конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги референдум бўлиб ўтмоқда

    11.04.2021, 11:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.