Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 31-турида «Арсенал» 11 апрель, якшанба куни «Шеффилд Юнайтед» майдонида меҳмон бўлди.
Дастлаб 33-дақиқада Александр Ляказетт ҳисобни очиб, «тўпчилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 71-дақиқага келиб Габриэль Мартинелли орадаги фарқни иккитага етказди. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 5-дақиқа қолганида эса Ляказетт дублни расмийлаштириб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Шу тариқа «Арсенал» сафарда аутсайдер устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан кейин «Арсенал»нинг очколари сони 45 тага етди ва 9-ўринга кўтарилди. «Шеффилд Юнайтед» эса (14) сўнгги, 20-поғонани банд этган.
АПЛ
31-тур баҳси
11 апрель, якшанба
«Шеффилд Юнайтед» — «Арсенал» 0:3
Голлар: 0:1 – 33 Ляказетт, 0:2 – 71 Мартинелли, 0:3 – 85 Ляказетт.«Шеффилд Юнайтед»: Рэмсдейл, Ампаду, Стивенс, Иган, Болдок, Норвуд, Ландстрем, Осборн, Флек, Берк (Брюстер, 64), Макголдрик (Макберни, 64; Муссе, 83).
«Арсенал»: Лено, Ҳолдинг, Чемберс, Мари, Сака (Виллиан, 69), Парти, Себальос, Пепе, Жака, Мартинелли (эн-Ненни, 83), Ляказетт (Нкетиа, 89).
Огоҳлантиришлар: Мари (80), Ампаду (90+4).
Изоҳ (0)