Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Халқаро кураш ассоциацияси (ИКА) вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Спорт вазирлигини матбуот хизмати хабар қилмоқда.
11 апрель куни Термиз шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Ижроқўм аъзолари курашнинг ватани бўлган мамлакат Ўзбекистон билан ўзаро алоқада бўлиш учун янги IКА вице-президенти лавозимини жорий этишга қарор қилган.
IКА президенти Ҳайдар Фарман ушбу янги ташкил этилган лавозимга Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовни тайинлашни таклиф қилди. Кенгаш аъзолари ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватлаган.
Халқаро кураш ассоциациясининг ижроқўм йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)