«Барселона» Ла Лига 30-тури доирасида «Реал»га қарши кечган 10 апрель кунги ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бу учрашувда каталонлар ҳужумчиси Лионель Месси гол ура олмади. Аргентиналик футболчи «Реал»га қарши кечган сўнгги 7 ўйинда майдонда 567 дақиқа ўтказди ва уларда бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади.
Месси бу вақт оралиғида мадридликлар дарвозаси томон 21 марта зарба берган, уларнинг 8 таси дарвозага аниқ борган.
Сўнгги бор Месси 2018 йилнинг май ойида ўтказилган «Эль-Класико»да гол урганди. У вақтда Криштиану Роналду ҳали «Реал» футболчиси эди.
33 ёшли футболчи Ла Лига жорий мавсумида 28 ўйин ўтказиб, 23 та гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)