• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гестапочи Ҳубер ҳақида янги фактлар, вафот этган шаҳзода Филипп. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» анъанавий жаҳон матбуоти шарҳи рукнида дунё матбуотида эълон қилинган энг муҳим хабарларни тақдим этади.

    Жазодан қутулиб қолган гестапочи Йозеф Ҳубер

    The New York Times нашри минглаб яҳудийларнинг ўлим лагерларига юборилишида масъул бўлган, АҚШнинг кўмаги ёрдамида урушдан кейин ГФРнинг хавфсизлик хизматига ишга жойлаштирилган гестапонинг Венадаги бўлими бошлиғи Франц Йозеф Ҳубер ҳақидаги янги тафсилотларни очиқлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Марказда қўлқоп тутган Ҳубер

    1938 йилда Гитлер Австрияни босиб олгандан сўнг Франц Йозеф Ҳубер Венадаги гестапога 1944 йилга қадар раҳбарлик қилиб келади. Ҳубер бошчилик қилган гестапо бюроси Берлиндаги идорадан сўнг ўз кўламига кўра иккинчи катта идора ҳисобланарди. 1948 йилда Ҳубер суд маҳкамасига тортилади, аммо АҚШнинг МРБ ҳимояси билан жазодан қутулиб қолади.

    Ҳубернинг қўл остида Венадаги идорада 900 га яқин ходим ишлар ва уларнинг идораси Метропол меҳмонхонасида жойлашган бўлиб, мазкур қароргоҳда 50 мингдан зиёд инсоннинг тақдирига ҳукм ўқилади.  Ҳубер яҳудийларни ўлим лагерларига юборишда ССнинг яҳудийлар бўлими раҳбари Адолф Эйхман билан яқин ҳамкорлик қилади. 1938 йилдан то 1945 йилга қадар 65,5 мингдан ортиқ асосан веналик яҳудийлар ҳалок бўлади. Ҳубер тергов жараёнида бир неча марта ўлим лагерларини бориб кўрганлигини эътироф этади. У 1936 йилд Дахау ва Заксенхаузен ўлим лагерини ва 1939 йилда Матхаузендаги ўлим лагерларига ташриф буюради. Тергов давомида берилган сўроқларга Ҳубер ҳеч қачон ўлим лагерларида шафқатзиликни кўрмаганлигини, инсонийлик унинг учун энг муҳими эканини айтгани МРБнинг архив хужжатларида сақланади. Аслида эса нацист лагерларидагилар мунтазам қийноқлар, очлик, оғир меҳнатга ва газ камераларини бошидан кечиргани ҳақидаги фактлар тарихий ҳужжатларда сақланиб қолган. Мисол учун Освенсим меҳнат лагерига олиб келинганларнинг тақрибан 70 фоизи келган кунларининг 1 кунидаёқ жисмонан йўқ қилинарди.

    Ҳубер тирик қолиш учун ўз сиёсий қарашларини осонлик билан ўзгартира олиши мумкин бўлган санъатни қойилмақом қилиб ўзлаштирганди. 1920 йилларда ўз касбий фаолиятини полициячиликдан бошлаган Ҳубер барча сиёсий гуруҳлар ва ҳаттоки СС аъзолари устидан ҳам кузатувни олиб боради. 1933 йилда Гитлер ҳукумат тепасига келганидан сўнг ашаддий нацист эканлигини исботлаб беришга ва гестапога ишга киришга муваффақ бўлади.  Кўп йиллар мобайнида Венадаги гестапо фаолиятини ўрганган Михаэль Холсман The New York Timesга берган интервьюсида «Ҳубер фашист Германиясининг майда мулозимидан муваффақиятли катта амалдорга айланган гестапо раҳбарларидан бири бўлганлигини» айтади.

    1945 йил май ойида Ҳубер АҚШ ҳарбийлари тарафидан қўлга олинади. Унинг катта ҳамкори Эйхман қочишга ва Аргентинада беркинишга муваффақ бўлади. Бироқ 1960 йилларда Эйхман Исроил махфий хизмати «Моссад» тарафидан ўғирланиб, Исроилга олиб келинади. 1962 йилда Эйхман яҳудийларга қарши жиноятда айбланиб дорга осиш орқали қатл қилинади. Ҳубер уч йил қамоқда ўтириб чиққач, озод қилинади. МРБ махфий ҳужжатларида Ҳубернинг озод қилинишини қуйидагича асослаб беришади: Ҳубер МРБ назарида ташкилот учун фойда келтирадиган ҳамкорга айланиши мумкин эди. АҚШ, шунингдек, Ҳубердан урушдан сўнг социализм йўлидан кетган Венгриядаги эски тарафдорларини советларга қарши ишлатишни кўзда тутганди.

    Махфий ҳужжатлардан маълум бўладики, АҚШнинг МРБ ташкилоти совуқ уруш йилларида минглаб собиқ нацистлардан коммунизмга қарши курашда фойдаланган. ФҚБ ва МРБ назарида собиқ нацистлар СССРга қарши курашда қимматли маълумотларга эга бўлиши алоҳида таъкидланаган. 1947 йилда кўплаб турли хил гувоҳлик кўрсатмаларига қарамасдан америкалик терговчилар Ҳубер натсизмнинг ашаддий тарафдори бўлмаганлигини, ирқий ғояларга бефарқлигини далил сифатида келтириб, Ҳуберга ишонса бўлади, дея хулоса беради.

    Ҳубер қамоқдан озод бўлгач она шаҳри Мюнхенга қайтиб келади ва 1955 йилдан бошлаб ГФРнинг разведка ташкилотида иш бошлайди. Кўп йиллар мобайнида Австрия ҳукумати Ҳуберни экстрадиция қилишни сўраб келади, аммо ўртага тушган МРБ сабаб Германия Ҳуберни расмий Вена қўлига топширмайди.

    1964 йилда Ҳубернинг ГФР разведкасида ишлаши кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётганлиги манзарасида мулозимлар Ҳуберни таътилга юборишга қарор қилади. 1967 йилда Ҳубер яхши нафақа пули билан нафақага чиқади. Давлатнинг муҳим амалдори бўлган Франц Йозеф Ҳубер 1975 йилда Мюнхендаги ўз уйида вафот этади.

    Шаҳзода Филиппнинг вафоти

    The Times нашри Буюк Британия қироличаси турмуш ўртоғи шаҳзода Филипппнинг 99 ёшда вафот этгани ҳақида мақола эълон қилди. Шаҳзода Филиппп 70 йилдан кўпроқ вақт мобайнида қиролича Елизавета II нинг суянган тоғи бўлиб келди. 10 апрель санасида Буюк Британия қироллик хонадони аъзолари Виндзордаги Авлиё Георг черковида шаҳзода Филиппни сўнгги манзилага кузатиш маросимини ўтказди.

    Фото: Google Photos

    Нега омавий ахборот воситалари шаҳзода Филиппнинг вафотига алоҳида урғу билан қарамоқда? Аввало, Елизавта II нинг Британия монархи сифатида кўп умр кўргани алоҳида эътиборга лойиқ. Елизавета II 69 йил мобайнида Буюк Британия ва 15га яқин мамлакатларнинг рамзий раҳбари сифатида қолмоқда.   Қиролича, шунингдек, 54 та мамлакатнинг ихтиёрий равишда белгилаган давлат раҳбари ҳам саналади. Бу мамлакатлар эса қачонлардир Буюк Британиянинг вассал мамлакатлари эди. Шу сабабдан Елизавета II нинг ушбу мамлакатлардаги нуфузи қай даражада эканлигини баҳолаш қийин бўлса-да, аммо унинг аҳамиятини камайтириб бўлмаслиги барчага маълум.

    BBC шу ўринда мустақил нашр бўлса-да, Буюк Британия монархлари тақдирига холисона ёндашган ҳолда жаҳон матбуотида тарқалган турли мавзудаги хабарларни холисона ёритишга ҳаракат қилмқда. BBC ахборот агентлиги ўз солиқ тўловчиларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда холис ахборот етказишга интилмоқда. 2002 йилда Елизавета II нинг онаси вафот этганда она қироличани сўнгги манзилга кузатиш учун 100 мингдан зиёд аҳоли Вестминстер қасрига тўпланганди.

    16 март санасида касалхонада ётган Филипп ҳақида қиролича унинг саломатлиги яхши эканлиги, имкон қадар шаҳзода Филипп билан кўп вақтини ўткзаётганлиги ҳақида хабар берганди, Ҳаттоки айнан шу санада шаҳзода Филиппга шифохонадан рухсат берилганлиги ҳақида маълумот тарқалганди.

    Марҳум шаҳзода журналистларга берган интервьюсида ўлимидан кейин кўп турли хабарларга эътибор бермасликка, сабаби у Британиянинг оддий ватандоши эканлигига алоҳида таъкид бериб келган бўлса-да, ҳозирда турли дунё оммавий ахборот воситари шаҳзода Филиппнинг ўтмишини хотирлашни маъқул топмоқда. Аммо бугун дунё тезкор ахборот даврида яшамоқда ва муҳим хабарлар интернет воситасида тезкорлик билан тарқалмоқда.

    Шаҳзода Филиппнинг жасади қиролича Елизавета II вафотига қадар авлиё Георгий ибодатхонасида сақланади. Қиролича вафот этганидан сўнг эса қиролича ва шаҳзода жасадлари Биргаликда авлиё Георгий ибодатхонасига дафн этилади.

    Кўп йиллар мобайнида шаҳзода Филипп қиролича Елизавета II нинг таянчи, маслаҳатчиси, умр йўлдоши ва қатъийлик рамзи бўлиб келди. Шаҳзода Филипп 96 ёшни қаршилагунга қадар ўз умр йўлдоши қироличанинг суянган тоғи бўлиб келди ва 96 ёшида нафақага чиқди. Шаҳзода Филипп ва қиролича 13 ва 18 ёшда бўлган пайтда танишган ва орадан ети йил ўтиб 1947 йилда никоҳдан ўтганди. Шаҳзода 1956 йилда яхтада дунё бўйлаб саёҳат қилганидан бери жуфтлик бир-биридан айрилмаган тарзда ширин ҳаёт кечириб келди. Қироличанинг ҳамроҳи бўлиш мақсадида шаҳзода Филипп ҳаттоки денгиз офицери бўлиш орзусидан ҳам воз кечади.

    Шаҳзода Филиппнинг васиятига биноан пандемия сабабли мураккаб вазият юзага келгани боис дафн маросими дабдабасизлик ва оила шароитада ўтказилиши керак. Шаҳзода Филипп шунингдек, ўз дафн маросимида ҳарбий денгиз кучларига атаб ёзган «Eternal father, strong to save» денгиз мадҳиясини инглиз флотида куйланишини изҳор қилган.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    11.04.2021, 14:14   Изоҳ (0)   47571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Кореяда масофавий таълим учун жавобгар бўлган мансабдор қатл этилди

    11.04.2021, 13:42

    Туркия президенти Қримнинг Россияга қўшиб олинишини қатъиян тан олмаслигини маълум қилди

    11.04.2021, 11:41

    Қирғизистонда конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги референдум бўлиб ўтмоқда

    11.04.2021, 11:12

    Шаҳзода Филиппнинг дафн маросими 17 апрелга белгиланди. Унгача Британияда миллий мотам давом этади

    11.04.2021, 10:34

    Швейцарияда коронавирусга қарши эмланганидан кейин 50 нафардан ортиқ одам вафот этган

    10.04.2021, 18:10

    Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди

    09.04.2021, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.