• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия президенти Қримнинг Россияга қўшиб олинишини қатъиян тан олмаслигини маълум қилди

    Туркия Қримни Россиянинг бир қисми деб тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан музокаралар якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади «РБК».

    Фото: «President.gov.ua»

    Фото: «President.gov.ua»

    «Биз, шунингдек, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ва Туркия суверенитетини қатъиян ҳимоя қиламиз. Биз Қримнинг босиб олинишини тан олмаслик бўйича қатъий қароримизни яна бир марта тасдиқладик», — деди Эрдўғон.

    Унинг сўзларига кўра, Анқара Киевнинг ярим оролнинг ҳудудий тегишлилиги муаммоси атрофига халқаро ҳамжамиятни жалб қилиш бўйича лойиҳаси — «Қрим платформаси»ни қўллаб-қувватлайди. «Умид қиламизки, бу ташаббус Украина ва Қримнинг барча халқлари, шу жумладан, Қрим татарлари учун ижобий натижаларни олиб келади», — дея таъкидлади Туркия президенти.

    Унинг қўшимча қилишича, Анқара ва Киевнинг икки томонлама алоқалари Қора денгизнинг «тинчлик, хотиржамлик ва ҳамкорлик денгизи» бўлиб қолишига қаратилган. Бундан ташқари, Эрдўғон Минск келишувини Донбассдаги низоларни бостириш усули сифатида қўллаб-қувватлади.

    «Биз Шарқий Украинадаги вазият юзасидан фикр алмашдик. Мавжуд инқирозни сиёсий, дипломатик йўл билан ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал қилиш мумкинлигига ишонамиз», — деди Туркия етакчиси.

    Айни вақтда Эрдўғон Туркия ва Украина ҳамкорлиги бошқа мамлакатларга қарши қаратилмаганини маълум қилди.

    Эрдўғон Туркия Қримнинг Россия таркибига киришини тан олмаслиги ҳақида биринчи марта айтиши эмас. 2020 йил октябрида Зеленский билан бўлиб ўтган музокаралардан кейин ҳам у шундай баёнот берганди.

    Қрим 2014 йил мартда бўлиб ўтган референдумдан кейин Россия таркибига кирган эди, ўшанда ярим орол аҳолисининг 96 фоиздан ортиғи шуни ёқлаб овоз берган эди. Ушбу қарор Ғарб мамлакатлари томонидан Россияга қарши санкциялар киритилишига сабаб бўлди. Киев Қримни вақтинчалик босиб олинган ҳудуд деб ҳисоблайди. Москва ярим оролнинг ҳудудий тегишлилиги масаласи ёпилганини бир неча марта маълум қилган.

    Аввалроқ Украинада тарих дарсликларидаги мамлакат хариталари Қрим яримороли кўрсатилмаган ҳолда нашр этилгани хабар берилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, март охирида Канада ва Австралия Россиянинг Қримни ўзига қўшиб олиши муносабати билан унга қарши янги санкциялар жорий қилди. Россиялик икки нафар жисмоний ва тўртта юридик шахс Канаданинг чекловлари остига тушди. Австралия Қрим кўпригининг темир йўл қисмини қуриш ва эксплуатация қилишга алоқадор россиялик бир нафар фуқаро ва тўртта компанияга қарши чекловлар жорий қилди.

    Мавзуга доир:

    • Россия қўшинларининг Донбассга тортилиши фонида Украина НАТОга қўшилиш масаласини қайта кўтарди. АҚШ бу ғояни ҳозирча назарий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда, Кремль эса бу Донбассдаги инқирозни янада кучайтиришини айтди
    • Украинада чоп этилган тарих дарсликларида мамлакат харитасига Қрим киритилмади
    • Канада ва Австралия Қрим сабабли Россияга қарши янги санкциялар эълон қилди

    11.04.2021, 11:41   Изоҳ (0)   35325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда конституцияга тузатишлар киритиш ҳақидаги референдум бўлиб ўтмоқда

    11.04.2021, 11:12

    Шаҳзода Филиппнинг дафн маросими 17 апрелга белгиланди. Унгача Британияда миллий мотам давом этади

    11.04.2021, 10:34

    Швейцарияда коронавирусга қарши эмланганидан кейин 50 нафардан ортиқ одам вафот этган

    10.04.2021, 18:10

    Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди

    09.04.2021, 17:26

    Украина президенти Донбассга борди, каска ва зирҳли нимча кийиб окопларга тушди ва вазият кескинлашганини маълум қилди (фото)

    09.04.2021, 16:12

    CNN: АҚШ Россия қўшинларининг кучайтирилиши фонида Украинани қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Қора денгизга ҳарбий кемаларини юбормоқчи

    09.04.2021, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.