Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Тошкент метросининг «Сергели» йўналишида ҳаракатланган поезд тўхтаб қолди, деб хабар беради «Kun.uz».

Фото: «Kun.uz»

Маълум қилинишича, метро поезди «Чилонзор» йўналишидаги «Олмазор» бекати томон ҳаракатланган вақтида ерусти йўлида тўхтаб қолган.

«8 апрель соат 10:45. Сергелидан келувчи поезд ерусти йўлида тўхтаб қолди. ‘Олмазор’ ва 1-бекат оралиғида тўхтаган поезд машинистининг айтишича, бунга техник муаммо сабаб бўлган. 15 дақиқа кутишдан сўнг вагонлардан чиқиб пиёда йўлга тушдик. Йўлда кўрдикки, составни энергия билан таъминловчи қурилмалар парчаланиб кетган ва 30-50 метр масофага сочилган», – дейди нашр мухбири.

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Аввалроқ «Олмазор» ерости метро бекатидан Сергели йўналишининг «Чоштепа» ерусти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 вагонли таркиб тўхтаб қолган ва натижада шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган навбатдаги таркиб тўхтаб турган вагонга бориб урилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар