• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганлик ҳоким ўринбосари Сирдарёда, унинг сирдарёлик ҳамкасби эса Наманганда ротация асосида иш бошлади

    Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ва Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокимликларида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: Шохруҳ Кенжаев

    Жорий йил 5 апрель куни Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шуҳрат Умаралиев ротация асосида Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари — туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Шуҳрат Умаралиев.

    Шуҳрат Умаралиев.
    Фото: Шохруҳ Кенжаев

    Шуҳрат Умаралиев 1983 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2006 йилда Наманган давлат университети, 2017 йили Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

    У 2018 йилдан ҳозирга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Зиёдулла Каримов.

    Зиёдулла Каримов.
    Фото: Шохруҳ Кенжаев

    6 апрель куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари — туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Зиёдулла Каримов Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари—инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига ротация асосида тайинланди.

    Зиёдулла Каримов 1979 йили Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2007 йилда Тошкент молия институти, 2010 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

    У 2019 йилдан ҳозирга қадар Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари — туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Шуҳратжон Тўхтабоев.

    Шуҳратжон Тўхтабоев.
    Фото: Шохруҳ Кенжаев

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали раҳбари Шуҳратжон Тўхтабоевгага кўра, агентлик ташаббуси билан ўрта бўғин раҳбарлари бошқарув кўникмаларини ошириш, уларни ўз устиларида ишлашларига имконият яратиш, юқори натижаларга эришган шаҳар-туман ҳокимлари ўринбосарларини юқори лавозимларга тавсия этиш мақсадида ротация қилиш механизмини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган.

    Президентнинг жорий йил 18—19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида ушбу таклиф қўллаб-қувватланиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасидаги ўзаро меморандум асосида шаҳар-туман ҳокимлари ўринбосарлари даражасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилган кадрларни муддатли ротация қилиш механизмини жорий этиш вазифаси белгилаб берилди.

    Ротация асосида лавозимга тайинланган ҳоким ўринбосарлари 1 йил мобайнида янги ҳудудда фаолият олиб боради.

    «Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ушбу меморандум ижроси юзасидан мониторинг олиб боради. Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) асосида ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг натижадорлигини баҳолайди. Юқори натижадорликка эришган ҳоким ўринбосарлари давлат органлари ва ташкилотларининг юқори лавозимларига тавсия этиш мақсадида Миллий кадрлар захирасига киритилади», — дейди Шуҳратжон Тўхтабоев.

    08.04.2021, 10:10   Изоҳ (0)   13238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Урганч ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

    08.04.2021, 09:46

    «Танқидий хабарлар жавобсиз қоляпти» — Президент матбуот котиби

    08.04.2021, 09:36

    «VEB.RF» ва «Газпромбанк» Сухрондарёдаги газ конини ўзлаштириш лойиҳасини молиялаштиради

    08.04.2021, 09:10

    Ўзбекистонда маданий мерос муҳофазаси кучайтирилади

    08.04.2021, 08:08

    Қашқадарёда фуқароларни шифохона ва поликлиникаларга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, улардан жами 4300 доллар олган она-бола ушланди

    08.04.2021, 07:43

    «Тупроқ қазиб, тупроқлар остида қолган болам». Юнусобод метросидаги фожиа қурбонлари яқинларининг ўтган бир йилдаги ҳаёти ва компенсация муаммолари ҳақида

    08.04.2021, 07:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.