Тўйимли ва тез ҳазм бўладиган таом рецептини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- нўхат — 500 г;
- сув — 3 л;
- ўсимлик ёғи — 120 мл;
- пиёз — 1-2 дона;
- лавр япроғи — 1 дона;
- лимон — 2 дона;
- ун — 2 ош қошиқ;
- сабзи — 1 дона;
- туз, мурч;
- кўкатлар.
- Нўхатни яхшилаб ювиб, совуқ сувга 10-12 соатга ивитиб қўйинг.
- Нўхатни қозонга солиб, 15 дақиқа қайнатиб олинг.
- Сувни тўкиб ташлаб, яна илиқ сув солинг․
- Қайнаб чиққанидан кейин ёғ ва тўғралган пиёз солинг.
- Катта шаклда тўғралган сабзи ва лавр япроғи қўшинг.
- Лимон шарбатига ун ва икки ош қошиқ бульон қўшиб аралаштиринг.
- Шўрва тайёр бўлишига бир неча дақиқа қолганида лимонли аралашма қўшинг, туз ва мурч сепинг.
- Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безанг.
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)