• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пашинян Путинга Арманистонда янги АЭС қуриш ғоясини таклиф қилди, Путин Арманистонни COVID-вакцина билан таъминлашга ваъда берди

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путин билан Москвада ўтказилган музокаралар чоғида Путинга Арманистонда янги АЭС қуриш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Sputnik Армения»га таяниб, «РБК»хабар берди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Умид қиламанки, бугун биз стратегик инвестициялар билан боғлиқ баъзи масалаларни муҳокама қиламиз. Шу нуқтаи назардан бугун сиз билан Арманистон Республикасида янги атом электр станциясини қуриш имкониятларини муҳокама қилмоқчиман», — деди Пашинян. У минтақада савдо-иқтисодий алоқаларни ва транспорт йўлларини тиклаш имкониятини «ниҳоятда муҳим масала» деб атади, шундагина Арманистон ривожланиш учун янги истиқболларга эга бўлишини таъкидлади. Ҳозир мамлакатда мавжуд Арманистон атом электр станцияси 1969 йилдан 1977 йилгача Мецамор шаҳри яқинида қурилган. Станция ВВЕР-440 реакторлари бўлган иккита энергия блокидан иборат.

    Аввалроқ музокаралар тўғрисидаги эълонда учрашувнинг асосий мавзуларидан бири минтақадаги транспорт коммуникациялари ҳаракатини блокдан чиқариш шартлари бўлиши, бу эса 2020 йил 9 ноябрда Тоғли Қорабоғда урушни тугатган уч томонлама тинчлик шартномасида назарда тутилгани айтиб ўтилган эди.

    «Музокарада Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрь ва 2021 йил 11 январдаги Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги баёнотларини амалга ошириш борасидаги ишларни, шунингдек, минтақадаги мавжуд муаммоларни, хусусан, Жанубий Кавказдаги иқтисодий ва транспорт алоқаларини тиклаш шароитини ҳал қилиш бўйича кейинги қадамларни кўриб чиқиш режалаштирилган», — деган эди Кремль.

    2020 йил июль ойида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можаронинг навбатдаги кескинлашуви пайтида Боку Мецамор шаҳри яқинидаги АЭСга юқори аниқликдаги ракета зарбаси бериш имкониятини эълон қилди. «Арманистон унутмаслиги керакки, Озарбайжон Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган сўнгги ракета тизимлари Мецамор АЭСга аниқ зарба беришга қодир, бу эса Арманистон учун фалокат бўлади», — деган эди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари полковник Вагиф Даргяхл. Ереванда бу баёнотлар давлат миқёсидаги терроризмининг намойиши ва «Озарбайжоннинг геноцид ниятлари» ифодаси сифатида баҳоланди.

    Шунингдек, 2021 йил 11 январда Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Тоғли Қорабоғни ривожлантириш бўйича қўшма баёнотни имзолаган эди. Унда минтақадаги иқтисодий ва транспорт инфратузилмаси муаммоларини ҳал қилиш учун бош вазир ўринбосарлари даражасида ишчи гуруҳ тузилган. Ишнинг асосий йўналишларидан бири Озарбайжон ва Арманистон орқали ўтадиган халқаро транспорт алоқасини блокдан чиқариш, инфратузилма объектларини тиклаш ва янгиларини қуришдан иборат, деб белгиланган эди.

    Шунингдек, музокаралар давомида Путин Пашинянга Арманистоннинг COVID-19 вакцинасига бўлган эҳтиёжини қондиришга ваъда берди.

    «Бизнинг вакциналаримиз жуда катта ҳажмда ишлаб чиқарилмоқда. Шунинг учун мен Арманистонга вакцина етказиш масаласини Россия фуқаролари ва истеъмолчиларига зарар етказмасдан, ҳал қиламиз деб ўйлайман», — деди Путин Пашинян билан музокаралар пайтида. Арманистон бош вазири Россиянинг «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси 8 апрель, пайшанба куни 15 минг дозада келиши кераклигини айтди ва умуман олганда, унинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирусга қарши вакцинанинг 1 миллиондан ортиқ дозасига талаб бор.

    «Биринчи партия — рамзий партиядир. Биз катта миқдордаги рус вакцинасини сотиб олишга умид қиламиз, чунки у ўзининг самарадорлигини исботлаган», — дея таъкидлади Пашинян.

    Путин Россияда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш ҳажми мамлакат ичидаги эҳтиёж билан таққосланишини таъкидлади. Россияда эмлаш кампанияси давом этар экан, аксарият одамлар вакцина олишни хоҳламоқда, дея қўшимча қилди у. «Мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқариш ҳажми ва бизнинг вакцинамизни олишни истаганлар сони бир-бирига мувофиқ келади ва ҳатто таъминотнинг бироз устунлиги бор. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бормоқда», — деди Россия раҳбари.

    Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон видеоконференцалоқа режимида Туркиядаги «Аккую» атом электр станциясининг (АЭС) учинчи энергия блоки қурилишига старт берган эди.

    Мавзуга доир:

    • Путин ва Лукашенко Сочида музокаралар ўтказди. Кейин улар чанғи ва қор мотоциклларида бирга сайр қилди (видео)
    • Меркель ва Макрон Путин билан музокаралар ўтказди. Улар Навальнийнинг «соғлиғини асраш»ни илтимос қилди

    08.04.2021, 19:35   Изоҳ (0)   9322
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    104 ёшли аёл коронавирусни иккинчи марта енгди, Қозоғистон, Япония ва Латвияда вазият ёмонлашмоқда, Британияда AstraZeneca вакцинасидан кейин 19 киши вафот этди. К...

    08.04.2021, 16:34

    Россия қўшинларининг Донбассга тортилиши фонида Украина НАТОга қўшилиш масаласини қайта кўтарди. АҚШ бу ғояни ҳозирча назарий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда, Кремль...

    08.04.2021, 14:56

    Санкт-Петербургда ўзбекистонлик муҳожир пичоқлаб кетилди. Гумонланаётган шахс ҳам Ўзбекистон фуқароси

    08.04.2021, 14:08

    Европа дори-дармон агентлиги қон тромбларини AstraZeneca вакцинасининг «жуда кам учрайдиган» ножўя таъсири деб тан олди, аммо вакцинадан фойдаланишни давом эттириш...

    08.04.2021, 11:47

    Иордания қироли давлат тўнтаришига уриниш билан боғлиқ исён бостирилганини маълум қилди

    08.04.2021, 11:06

    Колонияда сақланаётган мухолифатчи Алексей Навальнийнинг аҳволи ёмонлашаётгани хабар берилди

    08.04.2021, 09:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.