• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Салоҳ Бенземага, Клопп эса яна Зиданга қарши. Ҳаммаси титанлар жанги — «Реал» ва «Ливерпуль» тўқнашуви ҳақида

    Европа футболида яна бир мавсум ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда. Хусусан, қитъанинг энг нуфузли мусобақаси — Чемпионлар Лигасида 6 апрель, чоршанба куни 1/4 финалнинг илк баҳсларига старт берилади. Кўзи кўр дея таърифланадиган қуръа мазкур босқичда мусобақанинг 2018 йилдаги финалчилари — «Реал Мадрид» ва «Ливерпуль»ни яна бир-бирига қарши қўйди. Аммо эски танишлар 3 йил олдинги бўлгани каби бош соврин учун битта ўйин эмас, балки ярим финал йўлланмаси учун иккита баҳсдан иборат «жанг»да қатнашади. Ҳозир 3 йил олдинги «Реал» ҳам, 3 йил олдинги (ёинки 1 йил олдинги) «Ливерпуль» ҳам йўқ. Қуйида жамоаларнинг бугунги баҳсга қай ҳолда етиб келгани ва уларнинг имкониятлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Мусобақа йўли

    «Реал» гуруҳ босқичидан чиқиш учун «Боруссия М», «Шахтёр Д» ва «Интер М» билан кураш олиб борди. Мадридликлар бу курашда қийинчилик билан бўлса ҳам ғолиб чиқди ва плей-оффга биринчи ўрин билан йўл олди. 1/8 финалда «қироллик клуби»га Бергамонинг «Аталанта»си дуч келди. Зидан шогирдлари Жан Пьеро Гасперини жамоасини иккала баҳсда ҳам (сафарда 1:0, Мадридда 3:1) таслим этди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

    «Ливерпуль» Мадрид жамоасига қараганда гуруҳ босқичини бир мунча осон тарзда ўтказди. Мерсисайд жамоаси гуруҳда «Аталанта», «Аякс», «Мидтюлланд» билан курашиб, 1-поғона билан нимчорак финалга чиқди. У ерда эса мерсисайдликлар «Лейпциг»га рўбарў келди. Юрген Клопп жамоаси «буқалар»ни иккала ўйинда ҳам бир хил — 2:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

    Асосий воқеликлар

    «Реал Мадрид»

    1. Узоқ кутилган Серхио Рамос ва Муҳаммад Салоҳ ўртасидаги дуэл бўлмайди. 1/4 финали қуръасидан сўнг кўплар тилидан Рамос ва Салоҳ тушмай қолди. ОАВ ҳам Чемпионлар Лигаси 2017/18 йилги мавсуми финалида бўлган воқеани эсга сола бошлади. 3 йил олдинги финал баҳсида Салоҳ Рамос билан курашдан сўнг елкасини жароҳатлаб олган ва ўйинни охиригача давом эттира олмаганди. Кейин эса «Ливерпуль» ўйинни бой бергани мухлислар ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Ўшанда футбол мухлисларининг фикри икки қутбга бўлинганди: бир томон Рамос—Салоҳ тўқнашувини ўйинда бўлиб турадиган ҳолат сифатида баҳолаган бўлса, иккинчи томон Рамос Салоҳни атайлаб сафдан чиқарди деган фикрда эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўйиндан олдин журналистлар ҳатто Муҳаммад Салоҳни ушбу ҳолат бўйича саволга тутишга ҳам улгурди. Мисрлик футболчи эса тўқнашув тарихда қолганини, ҳозирда фақат янги ўйин ҳақида ўйлаётганини билдириб «қасос» ҳақидаги фикрларни бир четга суриб қўйди. Рамоснинг жароҳати эса бу дуэл борасидаги гап-сўзларга умуман нуқта қўйди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2. Эден Азар яна «Реал»га ёрдам бера олмайди. Бельгиялик футболчи Мадридда иккинчи йилини ўтказмоқда. Бироқ «қаймоқранглилар»нинг мухлислари кўз ўнгида Азар деганда голли узатма, голлар, алдамчи ҳаракатлар эмас, балки фақат жароҳатланган футболчи намоён бўлмоқда. 30 ёшли Эден 2020/21 йилги мавсум «Реал» сафида атиги 14 та ўйинда қатнашди. Зидан Азарни асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўришни истаганди, бироқ француз мутахассисининг истаги аллақачон амалга ошмас орзудек кўринмоқда. Азарнинг «Ливерпуль»га қарши баҳсдан олдин жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтгани, жамоа билан гуруҳ машғулотларида иштирок этгани айтилганди. Бироқ шифокорлар унинг соғлиғи билан таваккал қилмаган маъқул деган қарорга келди ва Азар «Реал»нинг «Ливерпуль»га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Қайд этиш жоиз, Эден фаолияти давомида «Ливерпуль»га қарши 18 марта ўйнаган ва унинг статистикаси қуйидагича: 7 та гол, 2 та ассист.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    3. Бензема қойилмақом ҳолатга кириб улгурди. Иккинчи мавсумдирки «Реал»да том маънодаги янги жамоа қурилиши давом этмоқда. Аммо жамоа етакчилари ҳамон ўша яқин ўтмишдагилардир. Хусусан, ҳимоядаги энг ишончли вакил — Серхио Рамос, марказда ўша учбурчак, яъни Модрич, Кроос, Каземиро триоси. Ҳужумда эса 33 ёшга кирганига қарамай фаоллик ва сермаҳсуллик намойиш этаётган Карим Бензема. 2020/21 йилги мавсумда Бензема 33 та ўйинда 24 та гол уришга эришди ва мадридликларнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Футболчи Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. У ортда қолган ойда 3 та ўйинда 5 та гол урди. Франциялик футболчини шунчаки тўхтатиб бўлмаяпти. Карим кетма-кет 7 та ўйинда гол урди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    4. Рафаэл Варан ўйинда иштирок этмайди. Франциялик ҳимоячида коронавирус аниқланди. Зинедин Зидан жамоанинг Рамосдан кейин иккинчи ўринда турадиган энг ишончли ҳимоя вакилидан ҳам айрилди. Зизу энди ҳимоя марказини ҳамон ишончни оқламаган Эдер Милитао ва ҳар доим ҳар ерда ўйнашга тайёр бўлган Начо Фернандес тандемига топширишга мажбур.

    «Ливерпуль»

    Фото: «Ливерпуль» ФК

    Фото: «Ливерпуль» ФК

    1. «Қизиллар» ўзига келмоқдами? Ортда қолган ҳафтада Юрген Клопп жамоаси «Эмирейтс» стадионида «Арсенал»ни 3:0 ҳисобида тиз чўктирди. Ҳисоб-ку ўз йўлига, аммо «Ливерпуль»нинг мазкур баҳсдаги ўйини унинг аввалги икки мавсумдаги ёрқин ҳаракатларини эслатиб юборгани ҳам рост. «Тўпчилар» устидан қозонилган муваффақият, «Ливерпуль» учун кетма-кет 3-қуруқ ғалаба бўлди. Мерсисайдликлар 2020 йил ёзидан бери кетма-кет 3 та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган ҳолда ғалаба қозонмаган эди. Тўғри, бу ғалабалар орасида ФИФА кунлари ҳам бор. Аммо барибир бундай серия жамоанинг ўйинида сезиларли даражада олдинга силжиш бўлганлигини ҳам кўрсатади. Сўнгги вақтларда Трент Александер-Арнольднинг самарадорлиги тушиб кетгани айтилди. Бунинг ортидан Гарет Саутгейт футболчини ФИФА кунларида Англия миллий терма жамоасига ҳам жалб этмади. Бунга жавобан Трент «Арсенал»га қарши қойилмақом ўйин ўтказди. 22 ёшли Трент мазкур баҳсдаги голли узатмаси орқали Майкл Оуэн, Робби Фаулер каби юлдуз футболчиларнинг «Ливерпуль»да қайд этган натижасини такрорлади. Гап шундаки, энди мазкур учала футболчининг ҳисобида 30 тадан голли узатма бор. Фарқ шуки, Оуэн бу натижага эришиш учун 216 та, Фаулер эса 266 та ўйинда иштирок этган. Александер-Арнольдга эса 121 та ўйин кифоя қилди. Бир сўз билан айтганда Трент яна трендда!

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2. Диогу Жота ҳам катта футболни соғиниб қолди. Португалиялик ҳужумчи 3 ой давомида жароҳатини даволатди. Ва сафга қайтиши билан қисқа фурсатда ўзининг оптимал формасини ҳам тиклаб олди. Жота сафга қайтгач собиқ жамоаси «Вулверҳэмптон»га қарши баҳсда «Ливерпуль»нинг ягона ғалаба голига муаллифлик қилди. Кейин эса Португалия терма жамоаси ихтиёрига бориб қўшилди. ЖЧ—2022 саралаши доирасида Сербияга қарши баҳсда дублга эришди. Энг қизиғи, 178 сантиметр бўйга эга футболчи иккала голини ҳам боши билан урди. 24 ёшли Жота «Арсенал»га қарши баҳсда ҳам ўта фаол ва самарали ўйнади. Унинг ўйиндаги ҳисобни очувчи голига эса айнан тепадаги қаҳрамон Трент ассистентлик қилди. Ўйинга якуний нуқтани ҳам Жотанинг ўзи қўйди.

    Тахминий таркиблар

    «Реал Мадрид»: Тибо Куртуа, Лукас Васкес, Начо, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Тони Кроос, Каземиро, Лука Модрич, Винисиус Жуниор, Карим Бензема, Марко Асенсио.

    «Ливерпуль»: Алиссон, Эндрю Робертсон, Ўзан Кабак, Натаниэл Филлипс, Трент Александер-Арнольд, Тиаго Алькантара, Фабиньо, Жоржиньо Вейналдум, Муҳаммад Салоҳ, Диогу Жота, Садио Мане.

    Ўйинни аниқ ўтказиб юборадиган футболчилар

    «Реал»: Серхио Рамос, Дани Карвахаль, Рафаэл Варан, Эден Азар.

    «Ливерпуль»: Жо Гомес, Жордан Ҳендерсон, Жоэл Матип, Дивок Ориги, Виржил ван Дейк.

    Фактлар:
    • «Ливерпуль»нинг Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 12 та ўйинидан 11 тасида 3 тадан кам гол урилган.
    • «Ливерпуль» Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 9 та ўйиндан 7 тасида гол ўтказмади.
    • «Реал» Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 6 та ўйиндан 5 тасидан ғалаба қозонди.
    • «Реал»—«Ливерпуль» қарама-қаршилигидаги сўнгги 3 та ўйинда мадридликлар ғалаба қозонган.
    Жамоаларнинг сўнгги 10 та ўйиндаги статистикаси:

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Мураббийлар фикри:

    Фото: АС

    Фото: АС
    Бу жон сақлаш учун кечадиган баҳс бўлиб, 180 дақиқа ёки ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин. Биз нимани кутишни биламиз, лекин ҳозир фақат бўлажак баҳсга эътибор қаратамиз, бошқа нарсага эмас. Бу мавсумнинг энг муҳим ўйинидир. Олдинги йилдаги финални эсламаймиз.

    «Ливерпуль» — бенуқсон жамоа. У жуда кучли ҳужумга эга ва умуман олганда, уни қийин рақиб дейиш мумкин. «Ливерпуль» яхши жамоавий футбол намойиш этмоқда. Ҳар иккала томонда ҳам жароҳатланган ўйинчилар бор, аммо бу футболнинг бир қисмидир. Куч жамоавий ўйиндан келиб чиқади.

    Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Бу жуда ҳаяжонли. Жуда мураккаб қуръа бўлди, аммо мени барча нарса қониқтирмоқда. Чунки бошқа жамоалар ҳам жуда кучли.

    Ушбу учрашувларни чиндан ҳам интиқлик билан кутяпман. Сўнгги учрашганимиздан атиги икки йил ўтди ва бу биз учун қийин кеча бўлганди, шунинг учун уларга қарши яна майдонга чиқиш имкониятини қўлга киритиш — жуда зўр.

    Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийи

    Демак, ўтказиб юборманг! «Реал»—«Ливерпуль» учрашуви 00:00 да бошланади. Ўйиндаги голларни бу ерда томоша қилиб бориш мумкин — видео.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    06.04.2021, 21:16   Изоҳ (0)   21748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рафаэл Варанда коронавирус аниқланди. «Реал» «Ливерпуль» ва «Барселона»га қарши ўйинлар олдидан асосий ҳимоячиларисиз қолди

    06.04.2021, 17:50

    Миржалол Қосимов: «Ал-Ғарафа» — кучли рақиб, бироқ биз бу жамоадан қўрқмаймиз

    06.04.2021, 17:18

    Месси «Вальядолид»га қарши ўйин ҳаками ҳақида: «У менга карточка кўрсатиш учун пайт пойлаяпти. Ақл бовар қилмайди»

    06.04.2021, 16:16

    Суперлиганинг 5-турига ҳакамлар тайинланди. Турнинг 3 та ўйинида VAR тизими ишлайди

    06.04.2021, 14:00

    Вальядолид мери «Барселона»га қарши ўйиндаги қизил карточка ҳақида: «Ҳақиқий ўғрилик, ақлга сиғмас шармандалик»

    06.04.2021, 12:01

    Юрген Клопп: Мадридга «Реал»дан қасос олиш учун келмадик

    06.04.2021, 11:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.