«Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варан Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки баҳси доирасидаги «Ливерпуль»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Мадридликлар клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, 6 апрель тонгидаги текширувлардан кейин франциялик футболчида коронавирус аниқланган.
Шу тариқа Варан «Ливерпуль»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, ушбу баҳсда жароҳат сабаб «Реал»нинг яна бир марказий ҳимоячиси Серхио Рамос ҳам иштирок этолмайди.
«Реал» қайдномасидан марказий ҳимоячилардан Начо ва Эдер Милитао жой олган.
«Реал» — «Ливерпуль» учрашуви Тошкент вақти билан 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Катта эҳтимол билан Рамос ва Варан Ла Лига доирасида 10 апрель куни бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юборади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)