Вальядолид мери Оскар Пуэнте Ла Лига доирасида 5 апрель куни бўлиб ўтган «Барселона» — «Вальядолид» учрашуви (1:0) ҳаками Хайме Латрени танқид остига олди.
Латре учрашувнинг 79-дақиқасидаги баҳсли ҳолатда «Вальядолид» ярим ҳимоячисига қизил карточка кўрсатганди. Орадан 11 дақиқа ўтиб каталонлар ғалаба тўпини киритди.
«Ҳақиқий ўғрилик. Ақлга сиғмайдиган шармандалик.
Менимча, ҳакам «Барселона» кийиниш хонасига бориши ва уларни койиб қўйиши керак. Улар сал қолса ғалабани қўлдан чиқарарди. Улар ҳакамнинг ажойиб ишига лойиқ ҳаракат қилмади. У футболчилардан бир бош устун эди», — дея ёзади Пуэнте.
Мазкур ҳолат ОАВда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Аввалроқ испаниялик собиқ ҳакамлар Итурралде Гонсалес ва Андухар Оливер бу қарорни нотўғри деб ҳисоблаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)