«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 29-тури доирасида «Вальядолид»га қарши ўйин (1:0) вақтида учрашув ҳаками Хайме Латрени танқид остига олди.
Агар аргентиналик футболчи бу ўйинда сариқ карточка оладиган бўлса «Эль-Класико»ни ўтказиб юборишига тўғри келарди. «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан ҳам худди шундай ҳолат эди. Бироқ уларнинг иккиси ҳам баҳсни сариқ карточкасиз ўтказди.
Испан телеканали — Моvistar Мессининг ҳакам ҳаракатлари ҳақида айтган гапларини илғаб қолди. Лео «Барселона» вакили Карлес Навал билан бўлган суҳбатда қуйидаги гапларни айтган: «У менга сариқ карточка бериш учун имконият қидирмоқда. Ҳаааа, ақл бовар қилмайди».
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувнинг 79-дақиқасида «Вальядолид» футболчисига кўрсатилган қизил карточка кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мазвуга доир:
- Вальядолид мери «Барселона»га қарши ўйиндаги қизил карточка ҳақида: «Ҳақиқий ўғрилик, ақлга сиғмас шармандалик»
- «Ҳакам меҳмонларга нисбатан адолатсизлик қилди, бу ерда қизил карточка йўқ эди». «Барселона» — «Вальядолид» ўйинида баҳсли ҳолат кузатилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)