• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистон пойтахтида комендантлик соати жорий қилинди, АҚШда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди, асосий вакцина ишлаб чиқарувчилари ва харидорлари кимлар? Коронахабарлар

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 131 миллион кишидан ошди, шуларнинг 2,85 миллиони вафот этди. Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари бўйича эса, бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 131,8 миллион кишидан ошган, 2,86 миллиондан зиёди вафот этган.

    Вирусни юқтирганлар сони бўйича АҚШ етакчи бўлиб қолмоқда, у ерда 30,7 миллион кишида вирус аниқланган. Бразилия иккинчи (13 миллион), Ҳиндистон учинчи (12,6 миллион) ўринда бормоқда. Франция (4,8 миллион), Россия (4,5 миллион) ва Буюк Британия (4,3 миллион) тегишли равишда тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўринларни эгаллади.

    Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида эҳтиёжмандлар католик бутхона олдида тўпланиб, овқат тарқатилишини кутмоқда

    Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида эҳтиёжмандлар католик бутхона олдида тўпланиб, овқат тарқатилишини кутмоқда
    Фото: EPA

    Дунёда асосий вакцина ишлаб чиқарувчилари ва харидорлари кимлар?

    АҚШнинг Дюк университети мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, дунё мамлакатлари COVID-19’га қарши жами 8,6 миллиард доза вакцина етказиб бериш бўйича шартномалар тузган. Улар орасида энг оммабопи — AstraZeneca компанияси вакцинаси бўлиб, бутун дунёда 2,4 миллиард дозада олдиндан буюртма қилинган. Иккинчи ўринда — 1,5 миллиард доза кўрсаткич билан Pfizer вакцинаси. Экспертлар ҳисоб-китоблари бўйича, Россиянинг «Спутник V» вакцинаси бозорга 303 миллион, Хитойнинг Sinovac вакцинаси эса 480 миллион дозада етказиб берилади.

    Бундан ташқари, жами вакциналарнинг 4,6 миллиард дозаси ёки 53 фоизи юқори даромадли мамлакатлар (Жаҳон банки классификацияси бўйича, ЯИМ аҳоли бошига 12,5 минг доллардан кўп бўлган мамлакатлар киради, масалан, АҚШ, Евроиттифоқ, Буюк Британия, Гонконг). Вакцина харидларининг 17 фоизи ўртачадан юқори даромадли мамлакатлар (ЯИМ аҳоли бошига 4—12 минг доллар — Хитой, Бразилия, Беларусь), 16 фоизи эса ўртачадан паст даромадли мамлакатларга (1—4 минг доллар — Индонезия, Непал ва бошқалар) тўғри келади. Қолган улуши эса COVAX механизми орқали вакцина харидларига тегишлидир.

    2021 йилда жами 12 миллиард доза вакцина ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Ҳозирча фақат 8,6 миллиард доза учун шартномалар тузилган. Энг кўп вакцина Евроиттифоқ (1,8 миллиард доза), АҚШ (1,2 миллиард), Африка иттифоқи (680 миллион доза), Буюк Британия (457 миллион) ва Бразилия (370 миллион) буюртма қилган.

    Мавзуга доир: «Бой давлатлар коронавирусга қарши вакциналарнинг 60 фоизини сотиб олган» — Хитой ташқи ишлар вазири

    АҚШда коронавируснинг қўшмутацияли «ҳиндча» штамми аниқланди

    АҚШда коронавируснинг дастлаб Ҳиндистонда аниқланган қўшалоқ мутацияли янги штаммини юқтириб олиш билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Стэнфорд клиник вирусология лабораторияси мутахассислари маълум қилди. Янги штамм Сан-Франциско кўрфази ҳудудида яшайдиган фуқарода қайд этилган. Коронавируснинг «ҳиндча» штаммига чалинишда гумон қилинаётган яна етти киши текширилмоқда.

    Ҳиндистонда коронавируснинг икки марта мутацияга учраган янги штамми аниқлангани ҳақида март охирида маълум бўлган эди.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда коронавируснинг қўшмутацияли тури аниқланди

    Ҳиндистон пойтахтида комендантлик соати жорий қилинди

    Ҳиндистон пойтахти Ню-Делида коронавирус билан касалланиш даражасининг ўсишига қарши курашиш учун тунги комендантлик соати жорий қилинди. У ҳар куни 22:00 дан 5:00 гача амал қилади. Бу вақт оралиғида ресторанлар ва паблар ишламайди, тўйлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмайди.

    Тунги вақтда фақат яшаш учун муҳим маҳсулотлар билан савдо қилувчи дўконлар ва дорихоналар ишлаши мумкин. Икки кишидан кўп одамнинг гуруҳ бўлиб тўпланиши тақиқланади.

    Ҳиндистонда 4 апрель куни COVID-19 юқтириш бўйича 103 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилди. Таъкидланишича, суткалик юқтиришнинг бу қадар юқори кўрсаткичи 2020 йилнинг сентябридан бери биринчи марта кузатилмоқда.

    Мавзуга доир: Жанубий Кореяда коронавируснинг тўртинчи тўлқини кутилмоқда, Ҳиндистонда ва Хитойда касалланиш рекорд даражада ўсди

    Шунингдек:
    • Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 17 майдан кейин халқаро саёҳатлар тикланишига умид билдирди. Шу билан бирга, у COVID-19’нинг мамлакат ҳудудига олиб кирилиши билан боғлиқ хавфларни ҳам эслатди. Бундан ташқари, бош вазир бошқа мамлакатлар халқаро сафарлар соҳасида COVID-паспортлар жорий қилаётганини ва Британия ҳам «буни ҳал қилиши» кераклигини айтди.
    • Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвилида коронавирус аниқланди. Мамлакат ҳукумати тақдим этган хабарга кўра, бош вазир ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яккаланиш режимида масофадан ишламоқда.

    06.04.2021, 15:58   Изоҳ (0)   11749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш сентябрда якунланиши режалаштирилмоқда

    06.04.2021, 14:57

    АҚШ Россиядан қурол сотиб олгани учун Туркияга қарши санкциялар жорий қилади

    06.04.2021, 11:49

    АҚШ Россиядан Украина чегарасидаги «провокациялар»га изоҳ беришини талаб қилди

    06.04.2021, 11:17

    Иорданиянинг фитнада айбланаётган собиқ валиаҳд шаҳзодаси ўз тақдирини қиролга ишониб топширишини маълум қилди

    06.04.2021, 10:14

    Саудия Арабистони Рамазонда COVID-19’га қарши эмланганларга зиёрат учун рухсат беради

    06.04.2021, 09:11

    Гана жанубидаги соҳилга 60 дан зиёд ўлик дельфин чиқиб қолди

    06.04.2021, 06:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.